16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:58
Иқтисодиёт 👁 11,596

ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ

ТОМОРҚА – ЮҚОРИ ДАРОМАД МАНБАИ

Бугун дунё бўйлаб аҳоли сони юқори суръатларда ўсиб бормоқда. Бу ўз навбатида аҳолининг истеъмол товарларига, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг ҳам ўсишига олиб келмоқда. Бу муаммо дунёнинг барча мамлакатлари олдига аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини устувор вазифа қилиб қўймоқда.

Мамлакатимиз иқтисодиёти, хусусан, қишлоқ хўжалигининг барча жабҳаларида қўлга киритилаётган бугунги залворли ютуқлар Президентимиз Ислом Каримовнинг раҳнамолигида мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ босқичма-бос­қич амалга ошириб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар маҳсулидир.

Лекин, аҳоли ихтиёридаги томорқа ерлари хусусида гапирганда, тан олиш керакки, она заминнинг бизга берган имкониятларидан ҳамма ҳам бирдек фойдалана олмаяпти. Баъзи бир жойларда каттагина майдонни ташкил этувчи томор­қалар йил бўйи бўш турса, яна бир томорқа эгалари ердан кам ҳосил олмоқдалар. Айрим хонадонларда экин ерларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳоллари кўп учрайди. Оддийгина мисол, қишлоқ жойларда тандир учун 2,25 метр квадрат ўлчамда жой кифоя қилади, лекин кўпчилик хонадонларда бунга керагидан 2-3 баробар кўпроқ жой ташлаб кетилади. Шу ернинг ўзида қанча ер фойдаланилмай бўш ётади.

Яхши меҳнат қилинса, томор­қалар ва ер участкаларидан янада самаралироқ фойдаланиб, олинаётган ҳосил ва даромадларни 2-3 мартагача ошириш мумкин. Чунки, бизнинг иқлим шароитимиз йил давомида деҳқончилик қилиш имконини беради. Шунинг учун ҳозирда бу масалага ҳукумат даражасида эътибор қаратилаяпти.

Бугунги кунда томорқачиликнинг ривожланиши одамларнинг яхши турмуш кечириши, қўшимча даромад олиш, озиқ-овқат мўл-кўлчи­ли­­­­ги­га эришиш, оилаларнинг моддий таъминотини яхшилаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади. Агар ҳар бир оила ўз томорқасидан унумли фойдаланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзини-ўзи тўла таъминлайди. Натижада уни бозордан сотиб олишга кетадиган маблағни бошқа эҳтиёжларига ишлатиш мумкин. Қо­ла­верса, ўз эҳтиёжидан ортиб қолган маҳсулотни бозорга чиқарган оиланинг моддий аҳволи янада яхшиланади.

Хўш, томорқадан юқори ҳосил олишга қандай эришиш мумкин?

Томорқадан юқори даромад олиш учун аввало, октябрь, ноябрь ва декабрь ойининг биринчи ярмида ерга ишлов бериш, шудгор қилиш лозим. Чунки, айнан шу даврда барча турдаги ўсимликларда ўсиш ва ривожланиш жараёни якунланиб, барглари ҳамда бошқа вегетатив массалари тупроқ юзасида тўпланади. Шу боис бу пайтда ер ағдарилиб, ишлов берилса, юқорида айтилган органик қолдиқлар тупроққа аралашиб, тупроқ структураси ва унумдорлигини оширади. Бундай ерларда деҳқончилик қилинганда ҳосил мўл, маҳсулот сифатли бўлади.

Томорқалар ва ер участкалари кичик майдонлардан иборат бўлганлиги сабабли барча агротехник тадбирлар асосан қўл кучи билан бажарилади. Бунинг яхши томони - экинларга сифатли ишлов бериш имкони юзага келади ва шунга яраша олинадиган ҳосил ҳам юқори бўлади.

 

Томорқадан яхши даромад кўриш ҳақида гап кетар экан, аввало, сифатли уруғ танлаш ва тайёрлашни йўлга қўйиш лозим. Бу - қийин иш эмас.

Биринчи навбатда, уруғлик учун олинган экин меъёрида пишиб етилган бўлиши

керак. Шунингдек, уруғлик маълум вақт мобайнида сақланиб, тиним даврини ўтказиши зарурлиги ҳам илмий ва амалий жиҳатдан тўла асосланган. Бу жараён уруғ сифатини оширади.

Бизнинг шароитимиздаги ерлар суғориладиган ерлардир. Бунинг ўзига хос яхши томони ­- суғориладиган ерларда томорқа эгалари йил мобайнида деҳқончилик қилишлари мумкин. Табиийки, шунга яраша уларнинг оладиган ҳосили ҳам, топадиган даромади ҳам юқори бўлади. Масалан, 15 сотих ер эгаси ҳеч бўлмаганда ўша майдоннинг 7-8 сотихида кузги буғдой етиштирса, ҳам донга, ҳам боқаётган чорваси учун анча сомонга эга бўлади. Буғдой ўрнига такрорий экин сифатида маккажўхори, кунжут, тарвуз, тариқ, мош ёки бошқа бирор бир сабзавот, полиз экинлари етиштириб, улардан ҳам мўл ҳосил етиштириши мумкин.

Кўпгина майдонлар кузда экиндан бўшайди. Асосий ўсим­лик турлари ҳам ана шу давргача парваришланиб, ҳосили йиғиштириб олинади. Шу билан ер, агар қишловчи экинлар экилмаган бўлса, эрта баҳоргача фойдаланилмай ётади. Қишда ҳам экин майдонларидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад олиш мумкин. Хусусан, кузда ҳосилдан бўшаган ерларда совуққа чидамли жавдар, сули ва бошқа ўсимликлар экиб, чорва моллари учун ем-хашак етиштириш баробарида тупроқ унумдорлигини ҳам ошириб олишга эришилади. Шундай қилинса, кейинги етиштириладиган экинлардан ҳам кутилганидек ҳосил олиш билан бирга, чорванинг қишловдан сўнг - айни сервитамин озуқага муҳтожлик даврида кўкат массали зарур хашак манбаини шакллантирган бўламиз. Бундай экинларни экиш технологияси ҳам оддий. Ернинг юзаси енгил юмшатилиб ёки уруғ олдин сепилиб, кейин устидан борона қилинади. Ёғингарчилик ва тупроқ нам­лиги етарлича бўлганда суғориш шарт эмас. Фақат эрта баҳорда гектарига 50-60 килограмм соф модда ҳисобида азотли ўғит берилса бас.

Албатта, бу мисоллар томорқадан фойдаланишнинг оддий усули. Муҳими, томорқа майдонларида экинлар қанча кўп етиштирилса, уларнинг илдизлари ва илдиз ажратмалари ҳам шунча кўп тўпланиб, ернинг унумдорлик даражаси ҳам, ер эгасининг даромади ҳам муттасил ошиб боради.

Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Узумчилик қишлоқ одамларига қўшимча даромад келтирадиган соҳа. Яхши парваришланса, ҳар туп токдан 20-30 килограммдан ҳосил етиштириб олиш мумкин. Шунингдек, бу маҳсулотни қимматбаҳо товарга айлантиришнинг усуллари кўп. Масалан, узумдан шарбат, компот, мураббо тайёрлаш ёки бўлмаса уни қуритиб ширин-шакар майизга айлантириш мумкин. Мева-сабзавотчилик ва узумчилик билан шуғулланган хонадон нафақат даромадини ошириши, балки оила аъзолари рационал овқатланишига эришиб, уларнинг саломатлиги мустаҳкамланади. Албатта, буларнинг барчасига озгина ҳафсала ва интилиш бўлса, бас.

Хулоса ўрнида  рақамларга эътиборингизни қарат­моқ­чиман: мутахассисларнинг қайд этишича, инсоннинг нормал овқатланиши учун ҳар бир кишига ўртача йиллик 113 килограмм сабзавот, 50,4 килограмм картошка, 19,3 килограмм полиз, 21,3 килограмм мева ва узум, 40 килограмм гўшт, 140 литр сут, 121 дона тухум, 0,8 килограмм асал ва бошқалар талаб қилинар экан.

Кўриб турибсизки, бу маҳсулотларнинг аксарият қисми томорқада етиштирилади. Демак, ҳар бир оила хонадони олдидаги томорқадан унумли фойдаланса, аввало ўша оиланинг дастурхони тўкин, унда ўсаётган авлод жисмонан соғлом бўлади, оиланинг иқтисодий аҳволи ҳам яхшиланиб, турмуши фаровон бўлади. Қолаверса, томорқада меҳнат қилиш оила аъзоларининг ўзаро аҳиллигига, меҳр-оқибатли бўлишига, шу орқали оилалар мустаҳкамлигига замин яратади.

 

Р.ЙЎЛДОШЕВ,

Амударё тумани ҳокими, иқтисод фанлари номзоди.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026