16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:31
Маданият 👁 299

“МИЛЛИЙ ЭСТАРАДА ИЖРОЧИЛИГИ ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ И.СИЙТИМОВ ЁШ ИЖРОЧИЛАР УЧУН МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗДИ

“МИЛЛИЙ ЭСТАРАДА ИЖРОЧИЛИГИ ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ И.СИЙТИМОВ ЁШ ИЖРОЧИЛАР УЧУН МАҲОРАТ ДАРСИ ЎТКАЗДИ

Ўзбек халқининг асрлар давомида шаклланган ва авлоддан-авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган миллий рақс, мусиқа ва анъанавий ижрочилик санъатини замонавий эстрада санъати билан уйғунликда ривожлантириш, янада бойитиш, халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига бу бебаҳо бойликларга чуқур ҳурмат ва ҳавас туйғуларини сингдириш, уларда миллий маданиятимиз, қадриятларимизга нисбатан меҳр ва эҳтиром ҳисларини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм Вазирлиги томонидан жорий йилнинг 21-28 февраль кунлари “Миллий эстрада ижрочилиги ҳафталиги” деб эълон қилинди. Унга кўра мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги маданият ва санъат даргоҳларида мазкур ҳафталик доирасида кўрик-танловлар, миллий эстрада санъати дарғалари билан учрашувлар, ушбу санъат турини миллий рақс, мусиқа ва анъанавий ижрочилик санъати билан уйғунликда ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари, шунингдек, замонавий эстрада санъатининг ёш, умидли вакиллари билан санъатсевар ёшларнинг самимий, дилдан суҳбат тарзидаги учрашувлари ўтказилди.

28 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги Амударё туман 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тантаналар залида “Миллий эстрада ижрочилиги ҳафталиги” доирасида “Устозлар маҳорати – ёшларга ибрат” мавзусида адабий-мусиқий учрашув кечаси ташкил этилди.

Амударё тумани маданият ва туризм бўлими ҳамда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан ташкиллаштирилган мазкур учрашув тадбирида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли эстрада хонандаси Икром Сийтимов ёш ҳаваскор санъаткорлар ва 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада хонандалиги йўналиши ўқувчилари учун маҳорат дарсини ўтказди.

Қизғин баҳс-мунозаралар, қизиқарли савол-жавоблар асосида ташкиллаштирилган маҳорат дарси орқали ўқувчи-ёшлар миллий эстрадамиз тарихи, бугунги тараққиёти, миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва бойитиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли маданий ислоҳотлар, ёшларнинг ушбу санъат тури билан шуғулланишлари, ўз иқтидорларини намоён этишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Бундан ташқари, Икром Сийтимов эстрада ижрочилигида ёш хонандалар эътибор беришлари керак бўлган энг муҳим жиҳатлар, хусусан, ашула учун матн (шеър) танлаш, маъно ва мазмун, мусиқий уйғунликка ўта жиддий эътибор қаратиш, тақлидчиликдан йироқ бўлиш, ўз овози ва услубига эга бўлиш, ижро маҳоратини тинимсиз ошириш орқали ўзига хос ижро йўлига, санъаткорлар тили билан айтганда, оригиналикка эга бўлиш зарурлиги ҳақида амалий ва назарий тушунчалар берди. Айниқса, сўз ва наво уйғунлигини таъминлашга қаратилган тавсиялар ёш ҳаваскор хонандалар учун жуда қизиқарли ва қимматли фикрларга бойлиги, қолаверса, Икром Сийтимовнинг матн танлаш ва мусиқа яратиш маҳорати учрашув иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026