16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 196

3 млрд. сўмлик банк кредити ҳисобига иш бошлаган агрофирма самарали фаолият юритмоқда

3 млрд. сўмлик банк кредити ҳисобига иш бошлаган агрофирма самарали фаолият юритмоқда

Паррандачилик – даромадли, шу билан бирга анчайин нозик соҳа. Паррандалар нафақат гўшти, тухуми, балки пати учун ҳам боқилади. Бу соҳа ҳозирга келиб чорвачиликдаги асосий йўналишлардан бирига айланиб улгурди. Бунинг сабаби – парранда боқиш катта харажат талаб қилмайди, сақлаш иншоотлари ҳам жуда оддий.

Мутахассислар фикрича, иқтисодий етакчи давлатларда ҳам паррандачиликка катта эътибор қаратилади. Чунки, айнан паррандачилик аҳолини гўшт, умуман, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади, шунингдек, аҳолини иш билан банд бўлишига ҳисса қўшади.

Амударё туманининг Бештом маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмасида паррандачиликнинг гўшт йўналиши бўйича 40 мингта жўжа етиштирилмоқда.

Фирма раҳбари Ғуломжон Расуловнинг такидлашича, Ўзбекистонда парранда гўшти ва тухумга бўлган талаб жуда юқори бўлиб, мазкур соҳа билан шуғулланиш учун туманнинг ўзида барча шароитлар мавжуд.

– Отам Эркин Расуловнинг йўл-йўриқлари ва кўрсатмалари билан 2020 йилда 3 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу агрофирмани очдим. Дастлаб, иш фаолиятимизни 10 минг жўжа боқишдан бошлаганмиз. Ўша вақтда қўл остимда 3 нафар ишчи бор эди. Ҳозир эса 12 нафар ишчимиз бор, дейди тадбиркор Ғуломжон Расулов.

Жўжалар Тошкент ва Гулистон шаҳарларидан олиб келинади. Улар 28-30 кун давомида боқилиб, соф вазни 1 кг 800 гр ва 2 кг бўлгандан кейин шу ернинг ўзида сўйилиб, тозаланади ва дўконларга тарқатилади.

Жўжаларни боқиш жараёни 3 даврга бўлинади. Биринчи давр – кунлик тикланиш даври, иккинчи давр – ўсиш даври ва учинчи давр – етилиш даври. Энг охирги 10 кунликда жўжалар сўйиш учун тайёр ҳолатга келади дейди.

Тадбиркор уй шароитида парранда етиштириш ва ундан фойда олиш сирлари, юқори калорияли озуқа таркиби, парранда етиштиришда эътибор бериш керак бўлган асосий жиҳатлар ҳақида овулдошларига ҳам керакли маълумотлар бериб боради.

Унинг айтишича, парранда учун бахор ва ёз фасли ғоят қулай шароит ҳисобланади. Жониворлар ана шу фаслда тез вояга етиб, куз ойларида тухум бера бошлайди. Соғлом парранда етиштириш ва ундан кўплаб тухум олиш учун парваришга фақат соғлом, тирик вазни 35-40 грамм бўлган, ҳаракатчан, оёғида мустаҳкам турувчи, яхши патли ва қанотлари гавдасига мустаҳкам қисилган жўжалар танланади. Бу билан эса гўшти ва тухуми учун боқиладиган паррандаларни бараварига етиштириш имкони бўлади.

Ўйлаймизки меҳнаткаш тадбиркорнинг паррандачилик соҳасидаги фаолияти ушбу соҳага қизиққан инсонлар учун фойдали бўлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019