16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:02
Спорт 👁 260

Ёзги биатлон бўйича Ш.Камолов хотирасига бағишланган Қорақалпоғистон кубоги мусобақалари ўтказилди

Ёзги биатлон бўйича Ш.Камолов хотирасига бағишланган Қорақалпоғистон кубоги мусобақалари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний етук инсонлар қилиб тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 12 декабрдаги 4061-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2023 йилги тақвимий режасига кўра, жорий йилнинг 3 март куни Амударё туман ўқув спорт-техника клубида ёзги биатлон бўйича Ш. Камолов хотирасига бағишланган Қорақалпоғистон кубоги спорт мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши тасарруфидаги барча ўқув спорт-техника клубларидан жамоалар иштирок этди.

Мусобақа эрталаб соат 10-00да тантанали равишда очилди. Ўйин қоидасига кўра, майдонда барча жамоалар саф тортиб туришди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Қ.Разбеков очди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, ҲВ ва ЁБИ бўйича раис ўринбосари М.Шамуратов, Амударё туман ўқув спорт-техника клуби бошлиғи А.Исмаилов, Ёшлар ишлари агентлиги Амударё туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов, шунингдек, ҳакам, Амударё тумани ўқув спорт-техника клуби мураббийи Н.Исмаиловлар спортчиларга омад тиладилар.

Мусобака шартига кўра, иштирок этаётган жамоаларнинг ҳар бир аъзоси 3000 метрга югуриши ва оралиқда бир марта тик турган ҳолатда, кейин айланани югуриб ўтиб, ётган ҳолатда ҳаво милтиғидан нишонларга ўқ отишни амалга оширдилар. Агарда берилган 5 та ўқдан нишонларга кам тегизилса, шунча марта югуриб, белгиланган жарима айланасини қўшимча равишда югуриб ўтишлари талаб этилди.

Мусобақа муросасиз курашларга бой тарзда, қизиқарли ўтди. Барча жамоалар ғолиблик учун ҳаракат қилдилар. Мусобақа якунида яхши натижалар кўрсатган жамоалар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.  

Тадбирда ёзги биатлон спорт тури бўйича умум жамоа ҳисобида фаҳрли 1-ўрин Амударё туман ўқув спорт-техника клуби жамоасига насиб этди. 2-ўринни Тўрткўл тумани ўқув спорт-техника клуби ва 3-ўринни Беруний тумани ўқув спорт -техника клуби жамоалари эгалладилар.

Шунингдек, ўғил болалар ўртасида 1-ўрин Рашидбек Искандаровга, 2-ўрин Сардор Таженов, 3-ўринни эса Уснатдин Темирбековларга насиб этди.

Қиз болалар ўртасида фаҳрли 1-ўринни Мухлиса Тўлибоева, 2-ўринни Гавҳар Сатимбоева, 3-ўринни Дилноза Йўлдошовалар эгаллашди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоа ва шахсий биринчиликка эришган спортчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан Дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Ғолиб жамоалар шарафига Амударё тумани Маданият ва туризм бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026