16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:33
Адабиёт 👁 411

АМУДАРЁ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА “ЁШ КИТОБХОНЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА “ЁШ КИТОБХОНЛАР” УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш, китобхон ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатиш орқали бошқаларни ҳам китоб ўқишга даъват қилиш мақсадида жорий йилнинг 16 март санасида Амударё туман ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда Амударё телевидениесининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар билан учрашув тадбири ўтказилди.

Учрашув тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, лойиҳа координатори Робия Йўлдошева, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси маъсул котиби Озода Худойберганова ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Барно Самандарова, Амударё муҳандислик техникуми талабалари ва китобхон ёшлар иштирок этдилар.

“Ёш китобхонлар” учрашувида Ахборот-кутубхона марказининг библиография хизмати бўлими мудири Роҳатой Романова сўзга чиқиб, Амударё муҳандислик техникуми талабалари, умумтаълим мактабларининг китобхон ёшларига Ахборот-кутубхона фаолияти, китоб жамғармаси, китобхонларнинг тоифалари хусусида маълумот бериб, учрашувда иштирок этаётган китобхон ёшларга янги китоблар ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида батафсил сўз юритди.

Шундан сўнг, “Ёш китобхонлар” учрашув тадбири иштирокчилари билан Робия Йўлдошева дилдан суҳбат ўтказилди. Дилдан мулоқот тарзидаги суҳбат асносида Робия Йўлдошева китобнинг ўз ҳаётида тутган ўрни, айниқса, инсоннинг шахс сифатида шаклланишидаги аҳамияти ҳақида ёшларга ибратли ҳикоялар мисолида тушунчалар, тавсиялар берди. Айниқса, китобхонлик инсонинг нутқ ва муомала маданиятини юксалтириши, билимдон, дунёқараши кенг шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамият касб этишни ҳаётий мисоллар орқали ифодалаб, туманимиздаги китобга меҳр қўйиб, ҳаётда ўз тенгдошларига намуна бўлаётган ёшлар кўплигини мамнуният билан таъкидлади.

Тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси масъул китобаси Озода Худойберганова ҳам сўзга чиқиб, китоб туфайли ўзи ҳаётда эришган ютуқлари ҳақида сўз юритиб, ёшларни янада кўпроқ ўқишга, китобхонликни энг яхши, энг севимли машғулот сифатида доимий кун тартибига киритиб, мунтазам шуғулланишга даъват этди.

Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, 35-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Барно Самандарова билан ёш китобхонларнинг самимий суҳбати ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Барнохон Самандарова китобхонлик унга нафақат билимдонлик сари, балки келажак орзулари сари ҳам ёруғ йўл очганини қувонч билан таъкидлади.

Инсон қанчалик кўп китоб ўқиса, нафақат унинг билиш савияси юксалади, балки дунёқараши кенгайиб, ҳаётда тобора фаоллашиб боради. Ҳар қандай вазиятда ўз фикрини юксак маърифати, маънавияти билан ифода этиш орқали, суҳбатдошларига маънавий таъсир ўтказа олади. Бўлиб ўтган “Ёш китобхонлар” билан учрашув тадбири ёшлар қалбида ана шундай эзгу туйғуларни уйғотгани билан муҳим аҳамият касб этди.

Равшан Баҳромов, Маҳмуджон Шомуродов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026