16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:32
Маданият 👁 835

ЧОЙКЎЛЛИК ЁШЛАР УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

ЧОЙКЎЛЛИК ЁШЛАР УЧУН КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Мамлакатимиз аҳолисининг 55 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ҳар йили меҳнат бозорига минглаб ёшлар кириб келади. Уларга сифатли таълим бериш, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини маҳаллада ҳал этиш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш, ишлаб даромад топишларига ва салоҳиятини намоён этишига шароит яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпти. Иш билан банд бўлмаган, деҳқончилик қилишга қизиқиши бор ёшларга ижарага экин майдонлари узоқ муддатга ижарага берилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож, касб-ҳунар билан шуғулланишни хоҳловчи ёшларга субсидия асосида асбоб-ускуналар берилаётир.

Ёшлар орасида барчанинг доимий эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож, имконияти чекланганлари ҳам борки, улар овул-маҳаллаларда шакллантирилган “Ёшлар баланси”да алоҳида рўйхатга қўйилган. Уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, қизиқишлари, қобилиятига кўра бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш тегишли соҳалар масъулларининг вазифаси қилиб белгиланган.

Мамлакатимизда июнь – Ёшлар ойлиги доирасида ёшларга оид маънавий тарғибот тадбирлари, турли фестиваллар, танловлар, кўнгилочар томошалар ўтказилмоқда, ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилишга эътибор кучаймоқда.

9 июнь куни туман Маданият ва туризм бўлими томонидан Чойкўл маданият марказида “Ёшлар ойлиги” доирасида кўнгилочар тадбир ўтказилди.

Чойкўллик ёшлар билан учрашув тарзида бошланган тадбирни овул оқсоқоли Беҳзод Айтеков очди ва йиғилган ёшларни “Ёшлар ойлиги” ва яқинлашиб келаётган Ёшлар куни билан қизғин қутлади. Овул ёшларига ҳудудини обод ва фаровон гўшага айлантиришда ўз меҳнатлари билан ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Овул ёшлари етакчиси Хурсанд Шукуруллаев, Чойкўл маданият маркази мудири Баҳодир Ражабовлар ҳам сўзга чиқиб, ёшларни табриклаб, улар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга даъват этди.

Шундан сўнг туманимизнинг иқтидорли санъаткорлари ижросида концерт дастури ташкил этилди. Шунингдек, концерт давомида туман Маданият ва туризм бўлими томонидан ёшлар учун тайёрланган байрам совғаларини бўлимнинг ёшлар билан ишлашиш бўйича мутахассиси Насибахон Эшчонова, Хурсанд Шукуруллаевлар топширдилар.

Ёшлик! Инсон мустаҳкам билим, касб-ҳунари билан ўз келажагига дадил қадам қўядиган фасл. Бу даврда уларга ўқиш-ўрганишга, улкан марраларни забт этишга руҳлантириш жуда муҳим.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, Чойкўл ёшлари билан туманимиз санъаткорларнинг учрашуви, улар учун намойиш этган концерт дастурининг аҳамияти улкан бўлди, дейиш мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026