16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:02
Спорт 👁 242

«БEШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ» ИККИНЧИ МАВСУМИГА СТАРТ БEРИЛДИ

«БEШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ» ИККИНЧИ МАВСУМИГА СТАРТ БEРИЛДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ўтказила бошланган эди. Мусобақаларнинг ўтган йилги мавсумий босқичларида минглаб ёшлар иштирок этиб, бор маҳорат ва иқтидорларини намойиш этишдилар. Маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича иқтидорларини кашф этиш ҳамда қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилги “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига ҳам старт берилди.

9 сентябрь куни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумига старт берилиши муносабати билан очилиш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Байрам Утемуратов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати масъул ҳодими Азизбек Турдимуродов, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Пўлат Махсетбаев, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Маҳмуд Шерметовлар иштирок этдилар.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Байрам Утемуратов “Беш ташаббус олимпиадаси” беллашувлари бошланиши билан барчани қутлаб, иштирокчиларга омад тилади.

Шундан сўнг туман спорт мактаби тарбияланувчилари ҳамда тумандаги Янгиобод маҳалласининг ёшлари иштирокида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини, “Ёш китобхон” танлови, миллий кураш ва волейбол мусобақалари бошланди.

Амударё туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирларда 479 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар иштирок этишди.

“Миллий ва замонавий чолғу ижрочилиги” йўналишида 58 нафар, “Заковат” интеллектуал беллашувида 54 нафар, “Ёш китобхон” танловида 212 нафар, миллий кураш мусобақасида 37 нафар ва волейбол мусобақасида 64 нафар, гимнастрада йўналиши бўйича эса 24 нафар маҳалла ёшлари ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Беллашувларда иштирок этган ёшларнинг иқтидори ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди.

Мусобақа натижаларига кўра, 48 нафар ёшлар сектор босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Айтиш жоизки, амударёлик ёшлар мамлакат бўйлаб ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг аввалги мавсумларида ҳам муносиб иштирок этиб келишди. Мазкур мусобақалар туман ёшларининг интилишларини, қизиқишларини, салоҳиятини юзага чиқаришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Бошланаётган мавсум ҳам улар учун муваффақиятли бўлишини тилаб қоламиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019