16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:03
Спорт 👁 294

АМУДАРЁ ТУМАНИ “ЁЗГИ БИАТЛОН” БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИ “ЁЗГИ БИАТЛОН” БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛДИ

Амударё туманида қорақалпоғистонлик ёшлар ўртасида ёзги биатлон бўйича Қорақалпоғистон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтди.

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг тегишли буйруғига асосан ўтказилган ушбу мусобақаларда республика ҳудудидаги туманлардан 8 та жамоа иштирок этди.

Ташкилотнинг Амударё тумани Кенгаши ўқув-спорт техника клуби ўқув-машқ майдончасида ташкил этилган мусобақа эрталабдан тантанали равишда бошланди. Ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда туман ҳокимлиги, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши, Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими, Спорт мактаби ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари ҳам иштирок этишди.

Тадбирни “Ватанпарвар” ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Қувват Разбеков очиб берди ва спортчиларга омад тилади. Шунингдек, у ёзги биатлон спорт турида енгил атлетиканинг кросс ва милтиқдан нишонни пойлаш элементлари мужассамлигини, биатлончининг асосий мақсади, белгиланган масофани максимал тезликда югуриб ўтиб, нишонни аниқ мўлжалга олиш эканлигини таъкидлади. Мусобақалар давомида спортчилар нишонни пойлашда бехато ҳаракат қилиши, кучларини масофанинг барчасига бир хил тақсимлай олиши кераклигини, шуниси билан ушбу спорт бошқа турлардан фарқ қилишини айтиб ўтди.

Амударё тумани Ўқув-спорт техника клуби бошлиғи Азизбек Исмоилов ҳам мазкур мусобақа республикамиз ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларидан бири саналган ёзги биатлонни янада ривожлантириш, уни ўғил-қизлар орасида оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни аниқлаб олиш мақсадида ташкил этилгани, ғолиблар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиш имконига эга бўлишини эътироф этди.

Мусобақаларда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган маҳоратли спортчилар ўз шижоатини, чаққонлигини намойиш этишга муваффақ бўлишди. Мусобақа шартига кўра жамоаларнинг ҳар бир аъзоси 3000 метрга югуриш ва оралиқда бир марта тик турган ҳолатда, кейинги айланани югуриб ўтиб, ётган ҳолатда ҳаво милтиғидан нишонларга ўқ отиш кабиларни бажаришди. Агарда берилган 5 та ўқдан нишонларга кам тегса, шунча марта югуриб, белгиланган жарима айланасини қўшимча равишда югуриб ўтдилар.

Мусобақалар шу тарзда курашларга бой ва қизғин ўтди. Барча жамоалар ғолиб чиқиш учун ҳаракат қилдилар. Мусобақа давомида яхши натижалар кўрсатган жамоалар ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олдилар.

Муросасиз ва қизиқарли ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, ёзги биатлон бўйича Қорақалпоғистон чемпионатида 1-ўринни Беруний тумани Ўқув-спорт техника клуби жамоаси, 2-ўринни Амударё тумани Ўқув-спорт техника клуби, 3-ўринни Тўрткўл тумани Ўқув-спорт техника клуби жамоаси эгаллашди. Ёзги биатлон бўйича қорақалпоғистонлик ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда ғолиб бўлган ёш иқтидор эгалари чемпионатнинг Ўзбекистон босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоа ва шахсий биринчиликка эришган спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026