16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 10:39
Саломатлик 👁 320

КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИДА ТИББИЁТ ФАХРИЙЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР КЎРСАТИЛДИ

КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИДА ТИББИЁТ ФАХРИЙЛАРИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР КЎРСАТИЛДИ

Жорий йилнинг 2-8 октябрь кунлари “Кексаларга ҳурмат – ёшларга ибрат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари Амударё туманида ҳам юқори савияда ўтказилди. Ушбу ҳафталикни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган Дастурга мувофиқ ҳар бир маҳаллада нуронийларни, фахрийларни, якка-ёлғиз кексаларни жалб этган ҳолда маънавий-маърифий ва хайрия тадбирлари ташкил этилиб, уларга иззат-ҳурмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам ҳафталик доирасида шу каби хайрли ишлар амалга оширилди. Нуроний кексаларни эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга моддий-маънавий ёрдам бериш каби хайрия тадбирлари ўтказилди.

6-7 октябрь кунлари туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фахриддин Абдулллаев бошчилигида бир гуруҳ ходимлар соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар хонадонларига ташриф буриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Ташриф давомида аҳоли саломатлиги йўлида муносиб ҳисса қўшган фахрийлардан Башир ота Кенжаев, Юсуф ота Абдуллаев, Фая опа Халикова, Кунзанипа опа Телжанова, Гулсора опа Отамурадова, Норгул опа Ражапова, Дўсимбат ака Ўрозимбетовларнинг ҳар бири билан суҳбатлашилди.

Юсуф ота Абдуллаев стоматолог шифокор бўлиб, саломатликни асраш йўлида фидойилик кўрсатган. Беморлар дардига шифо бахш этган шифокор эл ҳурматига сазовор бўлган инсон.

Тиббиёт бирлашмасида стоматология бўлими тиббий ҳамшираси, катта тиббий ҳамшира бўлиб ишлаган Норгул опа Ражабова ҳам, гарчи ўша вақтларда тиббиёт тизими ҳозиргидек ривожланмаган, шароитлар ҳам бугунгидек замонавий бўлмаса-да, ўзининг бор билими ва маҳоратини сафарбар қилиб, эл саломатлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилган. Бугун эса тиббиёт фидойиси бошқа тенгдошлари қатори невара-чеваралар қуршовида кексалик гаштини суриб яшамоқда.

Башир ота Кенжаев узоқ йиллар ЛОР шифокори, тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси бўлиб фаолият кўрсатган. У ҳам касбий фаолияти давомида эл саломатлиги йўлида фидойилик билан хизмат қилиб, халқ орасида ўзига яраша обрў-эътибор қозонган. Ташкилотчилиги, касбий маҳорати билан раҳбариятнинг ҳам, ҳамкасбларининг ҳам эътирофига сазовор бўлган тиббиёт фахрийсининг шогирдлари ва издошлари ташрифидан боши осмонга етди.

Туғруқ бўлимида акушерка, бирлашма бош тиббий ҳамшираси бўлиб ишлаган тиббиёт фахрийси Фая опа Халикова, лабораторияда ўрта тиббиёт ходими, клиник лаборант бўлиб фаолият кўрсатган Кунзанипа Телжанова, терапевт, эндокринолог шифокор Гулсора опа Отамурадовалар ҳам қанчадан-қанча беморлар дардига даво улашган. Тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва касаба уюшмаси аъзолари уларни ҳам йўқлаб, ҳолидан хабар олдилар.

Дўсимбат ака Ўрозимбетов соғлиқни сақлаш соҳасида кўп йиллар давомида раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган. У дастлаб туман Тиббиёт бирлашмасида шифокор бўлиб иш бошлаб, кейинчалик санитария-эпидемиология тизимида ҳам республика даражасидаги масъулиятли лавозимларда ишлаган ва соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Бирлашма ходимлари фахрийлар билан дилдан суҳбат қуришди, совғалар бериб, ҳурмат кўрсатишди. Ўз навбатида фахрий шифокорлар ҳам ўзларига кўрсатилган эътибор ва ҳурмат учун миннатдорчилик билдиришди.

Маълумки, Президентимизнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 15 мартдаги Қарорида ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” сифатида тадбирлар ўтказиш белгиланган. Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам ҳафталик доирасида кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигига эътиборни кучайтириш борасида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Ҳудудларда 60 ёшдан юқори аҳолини туман мутахассислари кўмагидаги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари амалга оширилди. Кўп тармоқли марказий поликлиникасида тиббий кўрик хонасида замонавий аппаратураларда лаборатор ва инструментал текширувлар, антропаметрик ўлчовлардан, оилавий шифокор кўрикларидан кейин эндокринолог, невропатолог, кардиолог, пульмонолог мутахассислари кўриклари ва тавсиялари берилди.

Кекса ёшдаги фуқаролар учун эрталабки бадантарбия, соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси бошланғич касаба уюшмаси томонидан кекса ёшдаги тиббиёт ходимлари учун тумандаги тарихий-музейига экскурсия ташкил қилинди. Фахрий ва кекса тиббиёт ходимлари, ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди. Тиббиёт тизимида кўп йиллар мобайнида меҳнат қилган кексалар “Афруза” кафесида очиқ дастурхон атрофида маданий ҳордиқ чиқаришга таклиф этилди.

Бу каби тадбирлар ёши улуғ инсонлар мамлакатимизда доимо эътибор ва эъзозда эканини кўрсатади. Кексалар дуосини олиш ҳар биримиз учун катта бахтдир. Шундай экан кексаларимиз доимо бизнинг эътиборимизда бўлиб қолаверади.

К.Сабиров, меҳнат фахрийси, шифокор

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026