16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:24
Адабиёт 👁 401

ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ЁШ ИЖОДКОРНИНГ ИЛК КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё телеканали таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликка жалб этиш, интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида турли танловлар, китоблар кўргазмаси, янги асарлар тақдимотлари ўтказилиб борилмоқда. Лойиҳа режасига кўра ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшлар маънавий дунёсини бойитиш, китоб ўқишга қизиқишларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ушбу грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё тумани ихтисослаштирилган мактабида ёш ижодкор Машҳура Ражабованинг яқинда нашрдан чиққан “Кўнглим” деб номланган илк шеърий тўплами тақдимотига бағишланган тадбир ташкил этилди.

12 октябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда таҳририят ходимлари, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Муяссар Раҳматуллаева, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Моҳира Собирова, туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари ҳамда ўқувчи-ёшлар қатнашишди.

Тадбирда мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Моҳира Собирова инсон ҳаётида китоблар ва китобхонликнинг аҳамияти, тафаккур ва дунёқарашни кенгайтиришдаги ўрни ҳақида сўзлади. Шунингдек, таҳририят ходимлари грант лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирлар, турли танловлар, уларда иштирок этиб ғолиб бўлаётган, китобхонликка қизиқиши янада ортаётган ёшлар, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар беришди. Иқтидорли ижодкор Машҳура Ражабова ҳамда унинг “Кўнглим” деб номланган илк шеърий тўплами билан таништириб ўтишди.

Машҳура Ражабова 2009 йилда Манғит шаҳрида таваллуд топган. У ҳозир тумандаги 82-сонли мактабнинг 9-синфида ўқийди. Машҳура бадиий адабиётга болалигидан жуда қизиқади, кўп бадиий китоблар мутолаа қилади. Унинг уйидаги китоб жавонидан ўзбек адибларининг турли жанрлардаги асарлари, атоқли шоирларнинг шеърий тўпламлари билан бирга мумтоз ва чет эл адабиётига доир китоблар ўрин олган. Бўш вақтларида шеърлар машқ қилиб турадиган ижодкор қиз тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятидаги тажрибали журналистларга ўз ижод намуналарини кўрсатиб, маслаҳат ва тавсияларини тинглайди. Ҳар бир ижодий иши устида қайта ва қайта ишлаб, мукаммаллаштиришга ҳаракат қилади.

Машҳуранинг “Кўнглим” деб номланган илк шеърий тўпламидан Ватан, дўстлик, табиат, меҳр-оқибат, эзгулик ҳақидаги қирққа яқин шеърлар жой олган. Ҳаваскор шоиранинг устози, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева таъриф берганидек, унинг шеърий сатрларида жигарбандлик меҳри, дўстликнинг қудрати, меҳнатнинг улуғлиги, ва инсоннинг қадр-қиммати ҳақидаги фикрлари акс этган. Ижоди билан танишиб бориш жараёнида кўнглидаги жўшқинликни, самимий туйғулар ва келажак ҳақидаги улкан орзуларини англаш, ҳис қилиш мумкин.

Ёш ижодкорнинг илк шеърий тўплами тақдимотига бағишланган тадбирда иштирок этган ўқувчи-ёшлар унинг ижодиётига катта қизиқиш билдириб, адабиёт ва шеърият ҳақидаги турли саволларига жавоблар олишди. Адабиётга қизиқувчи ўқувчилар ҳаваскор шоиранинг шу пайтга қадар ўқиган китоблари, асосан қайси жанрдаги адабиётларни кўпроқ мутолаа қилиши ва ижод намуналари ҳақида суҳбатлашишди.

Тадбир якунида Машҳура Ражабова Ихтисослаштирилган мактаб кутубхонаси ва туман Ахборот кутубхона марказига ўзи каби ёшларни ҳам шеърияти билан таништириш мақсадида “Кўнглим” деб номланган китобчасини совға қилди. Бўлиб ўтган тадбирдан катта таассуротлар олган ёшлар ва мактаб маъмурияти ҳам барчаси учун миннатдорчилик билдиришди.

Амударё телеканали таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёш ижодкор Машҳура Ражабованинг “Кўнглим” деб номланган илк шеърий тўплами тақдимотига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир барчага бирдек манзур бўлди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026