16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:23
Адабиёт 👁 164

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

КУЗ ҲАВОСИ

Куз ҳавоси кўнгилли бугун,

Кўрки ажиб кўринди бугун.

Келтирган файз, они бошқача,

Кўрмагандим то шу ёшгача.

 

Кўз ўнгимда балқиган бу дам,

Айлай баён боғ васфини ҳам.

Қушлар қувноқ, гала бўлишиб,

Шохлар учи қадар қўнишиб,

 

Туришади чорлаб боғ томон,

Сайроқилар сайрасин омон!

Олтин мавсум кўрсатиб кучин,

Унум берган далалар учун.

 

Куйлаб, кездим қишлоқ оралаб,

Полизларда тарвуз саралаб.

Қовунлар ҳам кўринди кўп-кўп,

Еб кўргандим, бол бўлибди хўб.

 

Ўғил-қизми, ўйнаб-кулишар,

Кун файзидан мамнун бўлишар.

Бизнингдеклар қанчадан-қанча,

Чақчақлашиб қуёш ботганча.

 

Гурунг қуриб борида фурсат,

Ўтиришар, дам шу, ғанимат.

Тўкин кузга шукрона айта,

Туриб бир-бир уйларга қайтар.

 

Куз ҳавоси сафоли бугун,

Куй-навоси садоли бугун!

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

"Жайхун илҳомлари "ННТ аъзоси.

 

Зор-у зор кутдим

(Қўшиқ)

Неча тонгни ухламай кутдим,

Ўзни тубсиз денгизга отдим.

Сўнгсиз ўй-у хаёлга ботдим,

Жоним, сени ёниблар кутдим.

 

Бир бора ҳол сўрасанг эди,

Дардга дармон бўлолсанг эди.

Келинг, дея чорласанг эди,

Жоним, сени шунчалар кутдим.

 

Мен сен, дея ютдим аламлар,

Бедор ўтди нечалаб тунлар.

Бошларимга солдинг не ғамлар,

Жоним, сени зор-у зор кутдим.

 

Сенсиз қанча кунлар ўтмоқда,

Бир бечора ғамлар ютмоқда.

Билсанг, бедор, бедор кутмоқда,

Бир бора кел, ўртаниб кетдим.

 

Ой нурлари тушар хонамга,

Дадажоним дебди онамга:

“Тўй қилайлик, айтгин болангга”,

“Майли”, деган иқроринг кутдим.

Асадбек Отажонов,

ҚДУ талабаси.

 

ДУГОНАЛАРИМ

Тўрталамиз юрамиз,

Бирга суҳбат қурамиз.

Ҳеч қачон ажралмаймиз,

Тўрт дугона бўламиз.

 

Биз жуда сабрлимиз,

Қўрқмаймиз ҳеч нарсадан.

Тугамайди меҳримиз,

Ажралмас ва ҳамқадам.

 

Иродали, гўзалмиз –

Мард дугона бўламиз.

Опа-сингилдай доно,

Меҳри жаҳон бўламиз.

 

Биримиз хафа бўлсак,

Дарров кўнглин оламиз.

Шодланиб, тўлиб-тошсак,

Бирга баҳам кўрамиз.

 

Машҳура Ражабова, 2-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019