16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:29
Саломатлик 👁 224

Дардларга даво излаб

Дардларга даво излаб

Шуҳрат болаликдан шифокор бўлишни орзу қиларди. Энг зўр мутахассис бўлишни, ота-онаси шаънига энг яхши сўзлар айтилишини истарди. Бу орзу-истаклар уни қунт билан илм олишга ундади. Бор билимини ва маҳоратини ишга солиб, 2-сонли Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тиббиёт академияси) талабаси бўлди. Олий таълим даргоҳида ҳам қунт билан ўқиди. 1997 йилда мутахассислик дипломини олиб, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий шифохонасининг урология бўлимида интернатура ўтади.

Шундан сўнг, 1998 йилда ўзи туғилиб ўсган Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли Марказий поликлиникасига уролог-шифокор бўлиб ишга келди. Мана қарийб 25 йилдирки, шу даргоҳда эл дардига дармон бўлиб келмоқда.

Эгнига оқ халат кийиб, қасамёд қилганидан буён турли ёшдаги беморларни даволаб келмоқда. Унинг ҳузурига турли урологик касалликлар билан касалланган беморлар келишади. Улар орасида йиллаб фарзанд кўрмаганлар ҳам бор. Шуҳрат Аллоҳнинг инояти билан бундай беморларнинг ҳам шифо топишига ёрдам кўрсатиб келмоқда. Унинг кўмагида юзлаб оилалар фарзандли бўлиб, хонадонлари қувончга тўлди.

Шуҳрат мунтазам изланишда. Ўз устида ишлаб, соҳадаги янгиликларни фаолиятига татбиқ қилади. Шу мақсадда бир неча бор Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида малака оширди.

Қўли енгил шифокор биринчи марта Ендир ота Идрисовда жарроҳлик амалиётини ўтказганди. Ҳозир бобо 90 ёшдан ошди.

– Тиббиётнинг ривожланиши натижасида фаолиятимизга янги-янги даволаш услубларини жорий қилаяпмиз, – дейди Шуҳрат. – Ҳар йили 200га яқин жарроҳлик амалиётларини ўтказаман. Бир пайтлари республика марказида бажарилган амалиётларни энди туманимизда ҳам ўтказиб, беморларнинг ортиқча овора ва чиқимдор бўлишининг олдини олаяпмиз. Уларнинг дарддан фориғ бўлиб, оёққа туриб кетишларига кўмаклашамиз.

Ширинсухан, билимдон, иқтидорли, қўли енгил бу шифокорни излаб, ҳатто Россия, Қозоғистондан келганлар бор. У жуда камтар, барчага бирдек муомала қилади, қўлидан келган ёрдамини аямайди. Ҳамкасблари, шогирдлари ҳам кўп масалаларда Шуҳрат билан маслаҳатлашишади.

Шифокор  Шуҳрат Жуманиёзов ҳар куни ўнлаб инсонларни қабул қилиб, ширин муомаласи билан уларнинг дарддан фориғ бўлишига кўмаклашади. Ўзи орзу қилганидек, ҳар куни “Отангга раҳмат”, “Қўлингиз дард кўрмасин”, “Умрингиздан барака топинг” каби дуолар олади. Биз ҳам эл суйган шифокорга касбингиздан камол топинг, деб қоламиз.

Норбой ТЎРАБОЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019