16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:54
Сиёсат 👁 210

Туман ҳокимининг аҳоли билан учрашуви ўтказилди

Туман ҳокимининг аҳоли билан учрашуви ўтказилди

Мамлакатимизда Президент ташаббуси билан ҳудудларда мутасадди раҳбарларнинг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиши ҳамда уларни ижобий ҳал этиши борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Бутун мамалакатимиз бўйлаб жойларда турли даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан очиқ мулоқотлари, сайёр қабуллари ташкил этилиб, инсонларнинг муаммолари ўрганилмоқда ҳамда уларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлими бошлиғи Шерзод Муродовларнинг туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 55-сонли мактабда Манғит шаҳрининг Ойбек, Гулзор, Олмазор маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Учрашувда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда 20 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, улар томонидан 10дан зиёд мурожаат ва таклифлар билдирилди. Билдирилган муаммо ва таклифларнинг кўпчилигини иш билан таъминлаш масаласида ёрдам сўраш бўлса, қолганлари тадбиркорлик, электр энергияси, таббий газ, сув таъминоти ва бошқа масалаларни ўзида қамраб олди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамалакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар туб негизида инсон манфаатлари ётгани, аҳолини узоқ йиллар мобайнида қийнаб келаётган муаммоларни жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда уларга барҳам бериш борасида давлатимиз раҳбари томонидан янги устувор вазифалар белгилаб берилгани ҳамда уларнинг ижросини таъминлашга туманимизда ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида батафсил гапирди.

Учрашувда фуқароларнинг айрим мурожаатлари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Хусусан, бандлик масаласида мурожаат қилган ёшларга ишга жойлаштириш бўйича учрашувнинг ўзидаёқ йўлланмалар берилди.

Туман Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи Эркин Ражабов бугунги кунда аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш йўлида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмум-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ёшларга ўз йўлларини топишлари учун барча шароитлар яратиб бериш энг асосий вазифа эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишларга кенг тўхталди.

Учрашувда мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан айрим фуқароларнинг мурожаати бўйича тушунтириш берилган бўлса, қолган масалаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатларни имкон қадар ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилиб, аҳоли муаммолари билан ишлашда самарали тизим ҳисобланган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, фуқаролар билан манзилли ва натижали ишлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар ҳамда тавсиялар берилди.

Туман бўйлаб ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллар давлат органлари ва фуқаролар ўртасида мустаҳкам кўприк бўлибгина қолмасдан, аҳолининг ҳукумат раҳбарларига ва давлат идораларига бўлган ишочининг янада мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019