16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 14:33
Жамият 👁 158

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МУАССАСАЛАРИДА БИЛИМДОН ЁШЛАР ВОЯГА ЕТМОҚДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МУАССАСАЛАРИДА БИЛИМДОН ЁШЛАР ВОЯГА ЕТМОҚДА

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 85та умумтаълим мактаби, 52та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 78та оилавий ва 4та давлат хусусий шериклик асосидаги МТТларда ўқувчи-ёшларнинг билим олишлари, спорт билан шуғулланиб, ўз иқтидорларини ривожлантиришлари ҳамда МТТларда болажонларнинг яйраб ўсишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Айни пайтда туман ММТБ тасарруфидаги умумтаълим мактабларида 38813 нафар ўқувчи таълим-тарбия олишмоқда. 2022-2023 ўқув йилида 78та умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабни 2750 нафар ёшлар муваффақиятли битиришди. Битирувчилардан 790 нафари давлат ОТМларига, 499 нафар битирувчи белгиланган квоталар бўйича, 151 нафар ёшлар эса нодавлат ОТМларга ўқишга қабул қилиндилар. 2022-2023 ўқув йили якунларига кўра, турли тоифадаги ОТМларга ўқишга қабул қилинган битирувчилар 1440 нафар бўлиб, 52 фоизни ташкил этди.

Амударёлик битирувчи-ёшлар орасида 2022-2023 ўқув йилини алоҳида ютуқлар билан якунлаганлар кўп бўлди. 2022-2023 ўқув йилида В2, С1 сертификатларини қўлга киритган 36 нафар ўқувчи мактабни олтин, 11 нафар ўқувчи кумуш медаль билан муваффақиятли тамомладилар. 50 нафар битирувчи В2 даражали, 5 нафар ўқувчи С1 даражали сертификатлар соҳиблари бўлишди.

Ўқувчиларга жаҳон андозалари даражасида таълим-тарбия беришда юксак билим ва салоҳиятга, соҳада ўзига хос услубга эга ўқитувчилар сафи ошиб бораётгани қувонарли. Бугунги кунда халқаро ва миллий сертификатга эга ўқитувчилар 343 нафарни ташкил этади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган педагогларни аниқлаш мақсадида ўтказилган икки босқичли танловда 7 нафар ўқитувчи муваффақиятли иштирок этиб, 80 баллдан юқори натижаларга эришдилар. Юқоридаги Қарорга кўра, 7 нафар ўқитувчиларга ҳар ойда вазир жамғармаси ҳисобидан 5,5 млн. сўм миқдорида устама тўлаш белгиланди.

ММТБ томонидан 2022-2023 ўқув йилида битирувчилар бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 1440 нафар битирувчи ОТМлар талабаси бўлиб, таълимнинг кейинги босқичида ўқишни давом эттирмоқда.

Жорий йилда 45-сонли, 1-сонли 31-, 44-сонли ва 86-сонли мактабларида мукаммал ва жорий қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлар учун зарур шароит ва имкониятлар яратилди.

Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 7 нафар ўқувчилар 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритишди. 3-сонли мактаб кутубхонаси мудираси Тазахан Қидирниязова эса “Scientific Publication” миллий матбуот маркази, “Best Publication” илмий тадқиқотлар маркази ва “Scientific Academy” томонидан ташкил этилган “MDH yetakchilari” халқаро илмий-амалий кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этиб, эсдалик кўкрак нишони ва махсус гувоҳнома билан тақдирланди. 40-сонли ва 36-сонли мактабларнинг физика фани ўқитувчилари Сарвар Яхшимуродов ва Хушнуд Чоршамов, 59-сонли мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Умар Болтабоев, 32-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Набижон Матназаров, 52-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Худойберганова, 1-мактабнинг инглиз  тили фани ўқитувчи Муҳаббат Худойберганова, 55-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси Баҳодир Ўтабоевларнинг ўқувчилари фанлар олимпиадасининг туман ва Республика босқичларида ғолибликни қўлга киритдилар.

Ўзбекистон Республикаси ММТБ томонидан амалга оширилаётган “Замонавий мактаб” лойиҳаси доирасида 2022-2023 ўқув йили давомида 40-сонли мактабга 2-даражали, 32-, 33-, 22-, 48-сонли мактабларга 3-даражали “Замонавий мактаб” мақоми берилди.

Айни пайтда Амударё тумани ММТБ тасарруфидаги барча таълим-тарбия муассасаларида соҳага татбиқ этилаётган инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодни Учинчи Ренессанснинг илғор фикрли, салоҳиятли, юксак маънавиятли инсонлари қилиб тарбиялашдек шарафли ва маъсулиятли вазифани адо этиш, 2023-2024 ўқув йилининг иккинчи чораги муваффақиятли якунланиб, ўқув йилининг ҳал қилувчи учинчи чораги учун белгиланган улуғвор режаларни адо этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар жипслик асосида, юқори савияда олиб борилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019