16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 03:17
Маданият 👁 679

ХАЛҚҚА МАДАНИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

ХАЛҚҚА МАДАНИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Инсоният ҳаётида алоҳида ўрин тутадиган  маданият ва санъатнинг миллат тараққиёти, ривожи йўлидаги ҳиссаси беқиёс. Азал-азалдан санъат ва маданият бутун халқ, қолаверса, ёш авлод қалбида миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашда ўзига хос таъсир кучига эга бўлиб келган.

Айтиш жоизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда мазкур соҳани ривожлантириш борасида ҳукуматимиз томонидан  кенг қамровли  ислоҳотлар олиб борилмоқда. Соҳага қаратилаётган улкан эътибордан  руҳланган туман Маданият бўлими ва ҳудудлардаги Марказларда фаолият юритаётган ходимлар маданий байрам тадбирларининг чуқур ғоявий мазмун билан бойитилишини  таъминлаб, халқимизга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда туман Маданият бўлими тасарруфида 7та  ҳудудий  маданият  марказлари фаолият олиб бормоқда. Уларда жами 91 нафар ходимлар  аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини  яхшилаш,  уларнинг  маданий эҳтиёжларини қондириш ва бўш вақтлари мазмунли ўтишини таъминлаш бўйича  салмоқли  ишларни  амалга оширмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февраль кунги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар асосида туманимизнинг олис ҳудудларида “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли жамоаси, “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси, “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий цирк халқ жамоалари аҳолининг мазмунли дам олишини ташкил этишга қаратилган тадбирларни  амалга оширдилар.

Туман Маданият бўлими тасарруфидаги 7та маданият  марказларида жами 240 нафар ёшлар 9та йўналиш бўйича санъат сирларини ўрганмоқдалар. 

Шунингдек, ёш авлодни маданият ва санъатга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида  қўшимча 12та тўгараклар фаолияти  йўлга қўйилди. Хусусан, мақом, назм ва наср, саҳна цирки, овоз ёзиш студияси, рақс, бадиий ўқиш, бахшичилик, эстрада ва масхарабозлик, компьютер саводхонлиги каби тўгаракларда ёшларимиз  ўзлари танлаган йўналишларни пухта ўрганиб,  Республика миқёсида ўтказилаётган танловларда муносиб қатнашиб келишмоқда.

Туман Маданият бўлимининг оммавий-маданий календарь режаси бўйича  аҳолига  шу кунгача  538та тадбирлар намойиш  этилди.

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган «Алғыс-2023» йилнинг энг фаолларини тақдирлаш маросимида туман Маданият маркази «Йил давомида самарали фаолият юритган маданият маркази» номинацияси соҳиби бўлди ҳамда эсдалик совғаларини қўлга киритди. 

Маданият бўлими меҳнат жамоаси миллий маданиятимиз  ва санъатимизни янада бойитиб, ёш авлод онгига сингдиришга, байрам ва бошқа муҳим саналарда халққа хизмат қилиб, кўтаринкилик бағишлашга, юксак натижалар, юқори кўрсаткичларга эришишга ҳаракат қилмоқда.

Икромжон Сийтимов,

туман Маданият бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019