16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Адабиёт 👁 286

“КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда”, дея таъкидлаган эди. Ҳақиқатан ҳам, қайси давлатнинг маънавий салоҳияти кучли бўлса, маънан енгилмас кучга эга бўлади. Шу боисдан ҳам бугунги кунда юртимизда ёшларни маънавият ва билим сарчашмаси бўлган китоб ўқишга жалб қилишга эътибор кучаймоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маълумот олиш мумкин бўлган ҳеч қандай замонавий восита китобнинг ўрнини боса олмайди.

Ёшлар китобдан кўра телефон, интернет, ижтимоий тармоқларга кўпроқ вақт ажратаётган бугунгидек тезкор даврда уларга китоб мутолаасининг афзаллигини тушунтириш, китоб ўқишга рағбатлантириш жуда муҳим вазифа.

Шу мақсадда 20 январь куни Амударё туманининг 4-сектори ҳудудидаги 5-сонли мактабда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан “Китоблар карвони” тадбири ўтказилди. Тадбирда мазкур мактабнинг юқори синфлари ўқувчилари иштирок этдилар.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти амалга ошираётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ мактаб компьютер синфхонасида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ўмирбой Боботоев билан ҳамкорликда ўтказилган “Китоблар карвони” тадбирида ўқувчилар ҳозирги давр шоир, ёзувчилари асарлари, чет эл адабиёти ва мумтоз адабиётимиз намуналари билан батафсил таништирилди.

Ҳозирги замон руҳшунослари аниқлашича, ўқувчи-ёшлар аҳолининг бўш вақти энг кўп қатлами ҳисобланар экан. Бундай даврда уларнинг бўш вақтларининг беҳуда ўтишига йўл қўймай, оилада, мактабда китоб мутолаасининг аҳамияти кенг тушунтирилса, ёши, дидига мос китоблар билан таъминланса, нур устига аъло нур бўлади. Чунки китобхонлик оиладаги, таълим муассасасидаги, ён-атрофдаги муҳитга ҳам боғлиқ. Айтиш мумкинки, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш – кенг миқёсли вазифа.

Китобга эътибор – фарзанд тарбиясида муҳим роль ўйнайди. Китобни инсон тафаккурининг қанотларига ўхшатишгани бежиз эмас. Зеро тафаккури, фикр доираси кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир.

Бу ҳақда “Китоблар карвони” тадбирида лойиҳа координатори Ойгул Ражабова ўқувчиларга батафсил тушунчалар берди, ўқувчиларнинг қандай бадиий асарлар ўқиётгани, ўқиган китобларидан олган таассуротлари билан қизиқди. Мавзу доирасида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

Тадбир ўқувчиларнинг китоб ўқишга қизиқишлари ошишига хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026