16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:34
Адабиёт 👁 371

АЖИНИЁЗ ИЖОДИДАН

АЖИНИЁЗ ИЖОДИДАН

Нарёғида бўлмагунча

Асли бузуқ сўзни билмас,

Насиҳатга кўнгил бермас,

Айтганинг қулоққа илмас,

Нарёғида бўлмагунча.

 

Яхшиларни қадрламас,

Ҳеч нарсани зеҳни илмас,

Кўрсатган йўлингга юрмас,

Онг-эсига  қуймаганча.

 

Қадрин билмас туққан элнинг,

Фарқин билмас олтин, зарнинг,

Қадрин билмас нағиз эрнинг,

Бошига иш тушмаганча.

 

Кўркамларга  кўнгли тўлмас,

Қаторига назар солмас,

Яхши ёрнинг қадрин билмас,

Бир ёмона тушмагунча.

 

Қувониб кўнглинг жой бўлмас,

Жой бўлса ҳам қулай бўлмас,

Асраб олган фарзанд бўлмас,

Камарингдан унмагунча.

 

Баҳоси йўқ асил зотнинг,

Фарқи кўпдир одамзотнинг,

Қадри бўлмас яхши отнинг,

Пиёда йўл ошмагунча.

 

Қадрин билгил барча жоннинг,

Манглай тердан унган доннинг,

Қадрин билмас ошнинг-ноннинг

Беш кун зорин  тортмагунча.

 

БОРДУР

Уруғим — қўнғиротдур, миллатим — қалпоқ,

Кенагас, манғити, хитойи, қипчоқ,

Туғишган дейдилар қалпоғ-у қозоқ,

Ўн тўртга бўлинган уруғим бордур.

 

Бир эли — Хоразм, бир эли – Турон,

Урганч, Қўнғиртов, шаҳри Самарқан(д),

Карвонларим борур, Бухор*, Аштархон*,

Не бир сулув-сулув шаҳарим бордур.

(*Бухоро, Астрахань шаҳарлари)

 

Сизнинг ёқдан кўркам унинг даласи,

Қават-қават қурилгандур қалъаси,

Кўпкари-улоққа кенгдур даласи,

Кўпкар-улоқ ўйнар йигити бордур.

 

Бизнинг элни ўн тўрт уруғ деярлар,

Қиз-жувони қизил-яшил киярлар,

Ҳайит-тўйда от арава минарлар,

Не бир гўзал сулув қизлари бордур.

 

Қиз-йигити жавоб айтар дастма-дас(т),

Кийган кийимлари атлас-у адрас,

Пойига тўшалар машҳадий палос,*

Шоҳсанам, Шириндек қизлари бордур,

(*Машҳадий палос — Эрон палос тўшаги)

 

Котиблари олар китоб, қаламин,

Бир-бирига берар Тангри саломин,

Хўжа Ҳофиз, Навоийдан сабоғин,

Алланеча толиб котиби бордур.

 

Уч ой чавоғи бор, уч ой соғини,

Уч ой қовоғи бор, уч ой қовуни,

Тўрт мавсумга етар анинг таоми,

Не бир ширин-ширин емиши бордур.

 

Бири сутлимарак*,бири отчўқай*,

Сўбиғ*ин есангиз, шакар-асалдай,

Жамбилча, қовуни ширинпачак* дай,

Йилига уч пишар меваси бордур.

(*сутлимарак, отчўқай — чирмовуққа ўхшаш ўсимлик, буталар; ширинпачак — қовун номи, пачак — ширинлик; сўбиқ — пишмаган ғўра сўта)

 

Бош қалъа деярлар қадимда Турон,

Ибо-иззат билан қилади меҳмон,

“Келгинди” деган от бизгадур ёмон,

Хитой, Қўнғирот отли элларим бордур.

 

Жайхун, Сайхун — икки дарё ораси,

Туб сақа*миз — бир кишининг боласи,

Анас, Малик икки элнинг боласи,

Оти қорақалпоқ элларим бордур.

(*сақа — сув йўлининг — канал, арналарнинг бошланиш жойи. Бу ерда - «келиб чиқишимиз» маъносида)

 

Бизнинг элга эрта келур баҳор, ёз,

Ғанқилдашиб оққуш, ғози солар соз,

Бул баёзни ёзган мулла Ҳожиниёз —

Зийварнинг ғурурли  эллари бордур!

 

КЎНГЛИМ МЕНИНГ

Оға, беклар, кўнглим етим,

Очилмас думона менгзар,

Бир бошимдаги ҳасратим,

Гирдобли уммона менгзар.

 

Умримнинг қасри йиқилган,

Иқбол косаси тўкилган,

Хатсиз, қаламсиз битилган,

Бир ажаб девона менгзар.

 

Дардимнинг йўқ ҳеч давоси,

Бузилди кўнглим Хиваси,

Умидвор инсон дунёси,

Шавкатсиз даврона менгзар.

 

Орзулар кўзгуси синган,

Сувлар аспак бўлиб тинган,

Етим кўнглим — бойқуш қўнган

Бир кўшки айвона менгзар.

 

Ошиқ — ёрсиз, булбул — гулсиз,

Кийик — чўлсиз, сўна — кўлсиз,

Зийвар айтур, юртсиз, элсиз —

Одам  девоная менгзар.

 

ҲАР ЕРЛАРДА ДИЛГИР, МУҲТОЖ БЎЛСАНГИЗ

 

Ҳар ерларда  дилгир, муҳтож бўлсангиз,

Шунда белли (белгили) даркор нарса қиммати,

Насиб ҳайдаб, элдан айро тушсангиз,

Шунда белли  уйда ҳазнинг лаззати.

 

Англамай нодонга ошно бўлсангиз,

Яхши эмас сўз остида қолсангиз,

Дуч келиб номардга меҳмон бўлсангиз,

Шунда белли  ғўч  йигитнинг хизмати.

 

Зеҳн айлаб ҳар нишона тушмоққа,

Кўнгил қўйиб, парвоз этиб учмоққа,

Ғам-қайғу, қафасда кўнгил очмоққа,

Шунда даркор ширин сўзнинг лаззати.

 

Номарддан бир нарса сўраса ғариб,

Нарса бармас юз минг борса ёлбориб,

Ёмонни ўлимдан олсанг қутқариб,

Бўлмас ҳеч бир сеннан зарра раҳмати.

 

Ғўч йигитга тушса қаттиқ савдолар,

Дўстинг зор йиғлаюр, душман табалар*,

Кетмас ҳеч изаси, беглар, оғалар,

Ғўч йигит ноҳақдан тортса туҳмат(н)и.

(*табалар — босқилар, тепкилар, мазах қилар).

 

Дунёда Зийвардек дардли киши йўқ,

Бедардларнинг анинг билан иши йўқ,

Ёлғончида зарра кўнгил хуши йўқ,

Йўқчиликдан ҳар дам чекар заҳмат(н)и..

 

НАСИҲАТ

 

Мулла  Ҳожиниёз, дер менинг отимни,

Саид-Али  дерлар асли зотимни,

Мен ўқийин, тингланг  ёзган хатимни,

Кўриб шоду-хуррам бўлинг, ёронлар!

 

Кимлар келиб, кимлар кетди дунёдин,

Боласи айрилди ота-онадин,

Отаси ҳам жудо бўлди боладин,

Жаллод ажал олди, билинг, ёронлар.

 

Жаллод ажал келса қилмас зорингни,

Тавба этиб, тасаддуқ қил борингни,

Фарқ айламас ёшлар  билан қарингни,

Барчасин мавт қилар, билинг, ёронлар!

 

Мулла бўлсанг, зое қилма илмингни,

Бандаликка маҳкам боғла белингни,

Парҳезкорлик билан ўткар кунингни,

Ҳақ йўлига хайр қилинг, ёронлар!

 

Қози бўлсанг, одил бўлиб йўл сўрғил,

Бой, фақир-у бек, султонга тенг турғил,

Наҳақ жабр этиб, ришва* олмағил,

Худойингни  ҳозир билинг, ёронлар!

        (*ришва – пора, ҳаром)

 

Подшо бўлсанг, одилдан қўй қозини,

Фуқаронинг қиш айлама ёзини,

Сўзла ҳақнинг оят-ҳадис сўзини,

Бемаъни сўзларни айтманг, ёронлар!

 

Ғаний* бўлсанг, хайру-саховат айла,

Етим-ғарибларга  шафоат айла,

Масжид бино қилиб, ибодат айла,

Худойимни ёдга олинг, ёронлар!

                     (*ғаний — бой, бадавлат)

 

Мулла  Зийвар айтди буни ёд этиб,

Мўминни қувонтиб, кўнглин шод этиб,

Қайда душман бўлса, ани мот этиб,

Кўнглин   ваҳимали  қилинг, ёронлар!

 

Мулла Зийвар айтур кўпдур кўргани,

Тавозеъ, адабдур анинг билгани,

Қодир мавлум* забонина бергани,

Ҳақдур дебон тинглангизлар, ёронлар!

    (*Қодир мавло, мавлум — Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг исмларидан бири)

                

ЧОР ТАРАФДАН МЕҲМОН КЕЛСА

 

Чор тарафдан меҳмон келса кутмакка

Аввало йигитга ҳиммат – ҳол керак.

Дил жам бўлиб уйда тинч ётмоққа,

Кўпгина беҳисоб дунё-мол керак.

 

Йигит керак дарё киби тошмоққа,

Кўнгил парвоз этар кўкка учмоққа,

Уйга меҳмон келса кўнгил очмоққа,

Адабли-арконли ўғил зот керак.

 

Қулоқ сол, ёронлар, фаҳм-ўгитга,

Мева битмас қора толга, савтга*,

Беш кун ўйнаб-кулган ғўччоқ йигитга,

Қалам қош, хипча бел, қадди дол керак.

(*савт — оқ тол, гужумни хоразмликлар савт

дейишади.)

 

Тентакка – юмуруқ*, мажнунга – уруш,

Жиннига – тўбалаш*, полвонга – тутиш,

Бедовга югуриш, Бувданга* юриш,

Ёбига* ҳам қуйруқ билан ёл керак.

(*Юмуруқ — мушт; тўбалаш — муштлашув;

Бувдан — юк юкланган туя; ёби — қариган от.)

 

Деҳқонга ер керак, уруғ-у ҳўкиз,

Булбулга гул керак, нозбўю – афрўз,

Балиқчига дарё ичра ё  денгиз,

Кишти* керак, йўқса екан сол керак.

(*кишти – қайиқ)

 

Юк солмоққа Чин – Мочину* Бухоро,

Рус-у Нўғой, Хўжанд яна Ҳирот(г)а,

Ҳақ Бозиргон савдогари бозор(г)а,

Тоғ ўркачли алвон-алвон нор керак.

(*Чин-Мочин – Хитой)

Нашрга тайёрловчи ва таржимон

Турсунбой Абдуллаев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026