16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:47
Сиёсат 👁 352

Босув маҳалласида ҳоким сайёр қабули бўлиб ўтди

Босув маҳалласида ҳоким сайёр қабули бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда аҳоли орасига кириб бориш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш, мурожаатларни тинглаш, муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларнинг асосий вазифасига айланган. Мазкур устувор вазифани амалга оширишда сайёр қабул ўтказиш тизими муҳим аҳамият касб этмоқда. Жойларда масъуллар томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг муаммоларини жойида ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, муҳим маълумотлар ва қонунчиликдаги янгиликларни аҳолига етказишга хизмат қилмоқда.

Амударё тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Собир Хўжаметов 6 февраль куни Босув маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар муаммоларнини тинглаш, уларни ҳал қилишга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

26-сонли умумтаълим мактаби биносида ташкил этилган сайёр қабулда туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, овул фуқаролар йиғини раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, бир гуруҳ ёшлар ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабул мобайнида 2 нафар ёшлар ҳайдовчилик гувоҳномаси ўқув курси харажатларини қоплаб беришда амалий ёрдам, 5 нафар ёшлар олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов шартнома пулларини тўлашда амалий ёрдам ҳамда 1 нафар ёш ўзини ўзи банд қилиш учун субсидия асосида мотокултиватор олишда амалий ёрдам сўраб масъулларга мурожаат қилдилар. Мурожаатлар туман ҳокими ва тегишлилиги бўйича идора ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан бирма-бир қабул қилиниб, мурожаат эгалари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, қайд этиб борилди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратмоқда.

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти, йўл қурилиши ва шу каби фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишда, туманда инфратузилмани ривожлантириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашда жойларда ҳоким ва секторлар раҳбарлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар муҳим восита бўлмоқда.

Мазкур сайёр қабулда ҳам ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларни қийнаётган турли масалалар бўйича муаммоларини тинглади. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммолар, турли йўналишлардаги масалалар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилиши алоҳида қайд этилди. Айрим мурожаатлар шу куннинг ўзидаёқ ҳал қилинган бўлса, бошқа мурожаатларда кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли идораларнинг мутассадиларига аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қабул мобайнида айниқса маҳалла ёшлари ҳар хил соҳаларда ўзларини қизиқтирган турли саволлар билан масъулларга мурожаат қилдилар. Масъуллар саволларга тегишлича жавоблар бериб, ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишлари, ўқиб, билим олишлари, келажакда юртимизга нафи тегадиган комил инсонлар бўлиб етишишларига тилакдош бўлдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026