16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Спорт 👁 440

АМУДАРЁДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ТУМАН БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

АМУДАРЁДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ТУМАН БИРИНЧИЛИГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Амударёда спортнинг волейбол тури бўйича “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”га бағишлаб туман биринчилиги ўтказилди.

17-18 февраль куни тумандаги Ихтисослаштирилган мактаб спорт залида катталар ўртасида бўлиб ўтган туман биринчилиги мусобақасининг очилиш маросимида туман Спорт мактабининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция ишлари бўйича директор ўринбосари Баҳром Соатов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари, мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, туман Спорт мактаби мураббийлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, туманимиз спорт шарафини нуфузли мусобақаларда ҳимоя қилаётган юртдошларимиз, эришилаётган ютуқларни тилга олиб ўтдилар. Шунингдек, аҳолини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, спорт турлари орқали соғломлаштириш азал-азалдан эътироф этиб келинаётгани, бу эса соғлом муҳитни яратишга хизмат қилаётганини таъкидлашди ва мусобақада иштирок этиш учун келган жамоаларга омад тилашди.

Шундан сўнг, туман биринчилиги учун қизғин беллашувлар бошлаб юборилди. Мусобақаларда эркаклар ўртасида 11 та, аёллар ўртасида эса 9 та жамоа куч синашдилар. Тумандаги овул ва маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, умумтаълим мактаблари ходимларидан ташкил топган жамоалар ғолиблик учун ҳаракат қилдилар. Мусобақалар давомида барча жамоалар ўйин қоидаларига амал қилган ҳолда бирдамликда ғалабани қўлга киритишга интилдилар.

Шуни эътироф этиш жоизки, бугунги кунда давлатимизда спорт ўйинлари кундан кунга оммалашиб, спорт жамоаларининг шаклланиб бориш даражаси юқориламоқда. Айниқса, волейбол спорт тури аҳоли ва ўқувчи-ёшларда жамоавийлик, аҳиллик, бирдамлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлашда беқиёс аҳамият касб этмоқда. Ҳозирда мактабларда жисмоний тарбия фани дарслари ва дарсдан ташқари машғулотлар мобайнида волейбол спорт тури орқали ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда турли хил замонавий методлардан фойдаланиб келинмоқда. Шунингдек, волейбол спорт тури ёшларда жисмоний сифатларни ривожлантириш билан бирга куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик, эгилувчанлик сифатларини ҳам оширишда ҳам ўрни катта.

Икки кун давомида қизғин ва муросасиз бўлиб ўтган волейбол мусобақаларида жамоалар ўртасидаги баҳсларни ҳакамлар синчковлик билан кузатиб, баҳолаб бордилар. Натижага кўра эркаклар ўртасида туман Ички ишлар бўлими жамоаси биринчи ўрин ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ўринни эса 45-сонли мактаб жамоаси, учинчи ўринни Қангли овули жамоаси қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги мусобақаларда биринчи ўрин 28-сонли мактаб жамоасига насиб қилган бўлса, Оқ олтин овули жамоаси иккинчи ўрин, туман Спорт мактаби жамоаси эса учинчи ўринни эгаллашди.

18 февраль куни бўлиб ўтган ғолибларни тақдирлаш муносабати билан ўтказилган маросимда туман Спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, туман Ички ишлар бўлими масъуллари, Спорт мактаби масъуллари, тренерлари қатнашишди ва ғолибларни ютуқ билан табриклашди.

Ғолиб жамоаларга туман ҳокимлиги томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан топширилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026