16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Спорт 👁 421

Бокс бўйича ҳоким соврини учун мусобақаларда амударёлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Бокс бўйича ҳоким соврини учун мусобақаларда амударёлик спортчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди

Мамлакатимизда аҳолини спорт билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, ёшларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Зеро, аҳоли, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш кечиришида спорт ва жисмоний-тарбиянинг аҳамияти беқиёсдир. Спортни янада ривожлантириш, келажак эгаларининг ҳар хил спорт турларига қизиқишларини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар натижасида юртимизни дунёга танитаётган етук спортчилар етишиб келмоқда.

Амударё туманида спортни ривожлантириш, болалар ва ўсмирларни спортга қизиқтириш жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, Республика босқичига олиб чиқиш мақсадида спортнинг бокс тури бўйича ҳоким соврини учун мусобақалари ўтказилди.

Жорий йилнинг 15-19 февраль кунлари туман Спорт мактабининг 1-филиалида бўлиб ўтган мусобақаларда 2011-2012 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этдилар.

Мусобақаларда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган боксчи ёшлар қатнашдилар. Хусусан, Жиззах вилояти Пахтакор тумани, Хоразм вилояти Хива шаҳри, Гурлан тумани, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот, Хўжайли, Тахиятош туманлари ҳамда Амударё тумани болалар ва ўсмирлар жамоалари иштирок этдилар.

Мусобақаларда 13 та вазн тоифаси бўйича, ҳар вазн тоифасидан бир нафардан спортчи, 1 нафар мураббий ва бир нафар ҳакам қатнашди.

4 кун мобайнида бўлиб ўтган беллашувлар муросасиз ва баҳсларга бой тарзда ўтди. Спортчилар бор куч ва имкониятларини ишга солдилар, ғолибликни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилдилар.

Айтиш жоизки, ҳоким соврини учун мусобақалар бокс спорт турини мактаб ўқувчилари ва аҳоли ўртасида оммавийлаштириш, жойларда турли ёш гуруҳидаги аҳоли ўртасида бокс бўйича тайёргарлик даражасини аниқлаш, туман терма жамоларини шакллантириш мақсадида мазкур спорт тури бўйича энг кучлиларни аниқлаш, мураббий ва ҳакамларнинг малакасини, масъулиятини ошириш каби устувор мақсадларга йўналтирилган.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани янада такмиллаштиришда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, бокс инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, бокс мактабларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўпайтириш мақсадида қабул қилинган. Қарор билан бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш каби боксни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Соҳа масъуллари томонидан ушбу вазифалар ижроси юзасидан самарали ишлар олиб борилмоқда.

19 февраль куни бокс бўйича ҳоким соврини мусобақаларининг финал босқичи якунланди ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Муросасиз кечган баҳсларда энг кучли спортчилар ғолиблар сафидан жой олдилар.

Тақдирлаш маросимида туман ҳокими ўринбосари Нодир Камолов, туман Спорт мактаби директори Чаршам Тажимуратов, Ўзбекистон Республикаси бокс Федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бош мураббийи Рашид Саитов, туман Мудофаа бўлими бошлиғи Шерзод Муродовлар сўзга чиқиб, мусобақада иштирок этган барча спортчиларга келгуси спорт мусобақаларида омадлар ва муваффақиятлар тиладилар. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига миннатдорчилик билдирдилар.

Шундан сўнг беллашувлардаги баҳсларда 13 та вазн тоифасида ғолиблар ва совриндорлар туман ҳокимлиги ва ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Финал босқичи якуний натижаларига кўра 7 та вазн тоифаси бўйича баҳсларда амударёлик боксчилар умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгалладилар. 2 та вазн тоифасида Нукус шаҳри спортчилари, 2 та вазн тоифасида Гурлан тумани спортчилари, 1 вазн тоифасида Хива шаҳри, 1 вазн тоифасида Қўнғирот тумани спортчилари ғолибликни қўлга киритдилар.

Ташкилотчилар томонидан 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ғолибларга олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Таъкидлаш жоизки, спортни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган бу каби амалий ишлар ёшларни миллий ғоя ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, болалар ва ўсмирлар қалбига ва онгига Ватан ҳимояси шарафли, муқаддас бурч эканлигини чуқур сингдириш ва ёшларни ватанпарварликка ундашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026