16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Саломатлик 👁 403

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҚИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ТОМОНИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҚИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 20 февраль куни Амударё тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли қарори асосида туманнинг Олмазор маҳалласида махсус тактик-ўқув машқи ўтказилди.

Ушбу махсус тактик-ўқув машқига 4та шахсий таркиб ва 4та техника жалб қилинди. Унда ҳудудда қутуриш касаллиги бўйича фавқулодда вазият содир бўлганда туман Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш давлат қуйи тизимининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.

Махсус-тактик ўқув машқи 2та босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда Олмазор маҳалласи ҳудудидаги марказий ўйингоҳ олдида тегишли Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими таркибидаги хизматчилар ва куч-воситаларнинг шайлиги кўрикдан ўтказилди. Сўнгра соҳа ходимлари томонидан ўз функционал вазифаларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларга аниқлик киритиб олинди.

Махсус тактик-ўқув машқнинг иккинчи босқичида кўргазмали ва амалий ўқув-семинари тарзида ўтказилди.

Амалий ўқув-семинарда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор бўлинмаси бошлиғи, капитан Ахан Утебаев аҳоли ўртасида қутуриш касаллигининг тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи, уларнинг олдини олиш ва бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимининг аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.

Шундан сўнг, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири Гулшод Тажибоева Амударё тумани ҳудудида қутуриш касаллигининг эпидемиологияси, этиологияси ҳамда бу борада олиб борилаётган профилактик тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Семинар давомида туман Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими шифокори Фарҳод Қўшмановнинг “Қутуриш касаллиги патогенези, клиникаси, даволаш ва профилактика усуллари” тўғрисидаги, туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи Алишер Маткаримовнинг “Амударё тумани ҳудудида қутуриш касаллиги бўйича мавжуд эпизоотик вазият ҳамда унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган эпизоотияга қарши тадбирлар” тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди. Маърузачилар қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар ҳақида кенг тўхталиб, керакли тавсияларни бериб ўтдилар.

Тадбир давомида Олмазор маҳалласи ҳудудидаги Исломобод кўчасида жойлашган 16-уйда кўргазмали машқ ўтказилди. Унда қутуриш касаллигига гумон қилинган бемор аниқланганда Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизими хизматларининг ҳаракатлари амалий равишда кўрсатиб берилди.

Қутуриш – ҳайвонлар ва одамларда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта ҳавфли юқумли вирусли касалликдир. Қутурган уй ҳайвонлари – ит, мушук, сигир, от, эшак, чўчқа, ёввойи ҳайвонлардан чиябўри, тулки ва бошқалар одамлар учун касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади. Одамларга қутуриш касаллиги 90-95 фоиз ҳолатларда итлардан юқади. Яъни, шу касалликка чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши, тишларининг қадалиши, шунингдек, жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватларига сўлаги тушиши натижасида юқади.

Маҳалла аҳолиси ўртасида ўтказилган тушунтириш-тарғибот учрашувида таъкидланганидек, жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда ҳар йили 40 мингдан 70 минг нафаргача одам, 1-2 млн.дан ортиқ ҳайвонлар қутуриш касаллиги билан касалланади.

Қутуриш касаллиги билан касалланган беморларда тишлаган жойи қичийди, тортишиб увишади, бемор тушкунликка тушади, одамлар билан мулоқотдан қочади. Уйқуси бузилиб, иштаҳаси йўқолади, унда қурқув ҳисси пайдо бўлади. Нафас олиши қийинлашади, сувдан, шамолдан, ёруғликдан, товушдан қўрқади. Беморнинг уйқуси бузилиб, ўзини-ўзи тишлайди, эс-ҳуши кирди-чиқди бўлиб қолади, кейинчалик беморнинг кўзига йўқ нарсалар кўринади, у алаҳсирайди. Тана ҳарорати кўтарилади, мускулларида фалажлик пайдо бўлиб, бемор юрак-томир фаолияти етишмаслиги ёки нафас марказининг фалажи оқибатида вафот этади.

Тадбир якунида масъуллар қутуриш касаллиги ҳақида батафсил маълумотлар бериб, ит ёки бошқа ҳайвонлар тишлаганда ва тирнаганда зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Д.БАБАЖАНОВ, Амударё туман СЭО ва ЖСБ эпидемиолог врачи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026