16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 00:29
Қишлоқ хўжалиги 👁 177

Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида

Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида

Деҳқончилик илми ва ерга бўлган юксак эътибор юртимиз қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этишга, энг асосийси, халқимиз дастурхонининг тўкинлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Жорий йилда ҳам Амударё тумани ғаллакорлари ер билан тиллашиб, контрактация шартномаларини ортиғи билан бажаришга эришдилар ва мўл хирмон бунёд этдилар. Ўз навбатида ҳар бир қарич ердан унумли ва оқилона фойдаланиш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилиб, текис ниҳол олишга эришилди. Ушбу майдонларга такрорий экин сифатида асосан сабзавот, полиз маҳсулотлари, мош ва чорва моллари учун тўйимли озуқалар экилган.

Туманнинг Дўрман овули ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг 229 гектар, шунингдек, Холимбег овулидаги фермер хўжаликларининг 194 гектар ғалладан бўшаган майдонига ҳам турли хил такрорий экинлар экилган. Бу жараёнда туман фермерлар кенгаши масъуллари ҳам четда турмай, такрорий экин эккан фермер хўжаликларига ташриф буюриб, деҳқонларга яқиндан кўмак бермоқдалар. Улар томонидан ердан унумли фойдаланишнинг мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва фермер хўжаликларининг молиявий кўрсаткичларини, иқтисодий даромадларини яхшилашдаги аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар ҳамда тегишли тавсиялар бериб борилмоқда.

Аграр соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, такрорий экинларнинг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти жуда катта. Энг аввало, бу усул ердан максимал даражада самарали фойдаланиш, яъни бир майдоннинг ўзидан йил давомида камида 2 марта ҳосил олиш имконини беради. Қолаверса, бу жараён аҳолини йил давомида янги, сархил ва сифатли сабзавот, полиз ҳамда чорва озуқа маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлайди.

Агротехник нуқтаи назардан эса, дуккакли экинлар экилганда тупроқ таркиби соф азот билан бойиб, унинг структураси яхшиланади ва унумдорлиги ортади. Натижада, фермер ва деҳқон хўжаликлари учун мўмайгина қўшимча иқтисодий фойда келтиради. Одатда, такрорий экин сифатида вегетация даври нисбатан қисқа бўлган ва иссиқсевар ўсимликлар танланади. Дон ва дуккакли экинлардан мош, ловия, жўхори ва чорва озуқаси учун маккажўхори ва бошқа озуқа экинлари шулар жумласидандир.

Айни кунларда ёз мавсумида турли хил ҳашаротлар ва зараркунандаларнинг фаоллиги юқори даражада бўлгани учун фермерлар ва мутахассислар томонидан экинларнинг ҳолати доимий равишда назорат қилиниб, касалликларга қарши ўз вақтида кимёвий ва биологик ишлов берилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, деҳқонларимизнинг бугунги машаққатли меҳнати, ерга берилаётган меҳр ва тўғри қўлланилаётган агротехник тадбирлар кузга бориб юртимиз бозорларида тўкин-сочинликни таъминлайди ва иқтисодиётимизнинг янада юксалишига хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019