16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:32
Адабиёт 👁 405

“САЙЁР КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИДА ЁШЛАР ҚИЗИҚАРЛИ АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

“САЙЁР КИТОБЛАР КАРВОНИ” ТАДБИРИДА ЁШЛАР ҚИЗИҚАРЛИ АДАБИЁТЛАР БИЛАН ТАНИШДИЛАР

 “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси доирасида туманимизнинг барча ҳудудларида ёшлар ўртасида маърифий-тарбиявий тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтказилмоқда. Айниқса, китобхонликка даъват этиш мақсадидаги “Китоб сайиллари”, “Энг яхши совға – китоб”, “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциялари китобхон ёшларнинг қизиқишларини, сафини оширмоқда.

11 март куни ушбу грант лойиҳаси иш режасига кўра Манғит шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида “Сайёр китоблар карвони” тадбири ташкил этилди. Тадбирда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ходимлари, мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулсара Ёдгорова ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этишди.

Дастлаб таҳририят ходимлари томонидан амалга оширилаётган “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси мазмун-моҳияти, мақсади ва режалари, режаларга кўра ўтказилаётган тадбирлар, уларнинг самараси хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ушбу лойиҳани амалга ошириш орқали ёшларни илм олиш ва юксак маънавиятли бўлишга даъват этиш, билимли ва ташаббускор ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатиш, шу кабилар орқали уларнинг сафини янада кенгайтириш мақсад қилинган. Бугунги даврдаги глобаллашув жараёнида ёшларни билимли, маънавиятли қилиб тарбиялашда китобларнинг, китобхонликнинг аҳамияти катта бўлганлиги сабабли, лойиҳа доирасида ёшларга китобнинг афзаллиги тушунтирилмоқда.

Тадбир давомида лойиҳа ижрочилари китобхонликнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунчалар бериб, кўп китоб ўқиган кишида юксак инсоний фазилатлар – муомала маданияти, мушоҳада, дунёқараш кенглиги, билимдонлик, юриш-туриш, кийиниш одоби, ўзгалар фикрига ҳурмат билан қараш, тинглаш маданияти сезилиб туришини алоҳида эътироф этишди. Шунингдек, кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан китобхонлик, китоб нашр қилиш, кутубхоналарни кўпайтириш, уларни босма ва электрон адабиётлар билан тўлдириш давлат сиёсати, маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлангани, бу ўз натижаларини кўрсата бошлаганини айтиб ўтди.

Ўқувчи-ёшларга китобларнинг билимлар калити эканлиги, ҳеч бир ахборот воситаси, кино ёки видеофильм бадиий асар ўрнини босолмаслиги, телевидение ва радио, замонавий компьютерлар имконияти ва афзалликлари кўп бўлишига қарамасдан ҳеч бири китобнинг ўрнини боса олмаслиги, айниқса, бадиий китоблар ҳар бир кишида инсоний фазилатларини кучайтириши, дунёқарашини кенгайтириши батафсил тушунтирилди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулсара Ёдгорова ҳам “Энг ёш китобхон”, “Китобхон оила”, “Ким кўп китоб ўқиган?” каби танловларни ўтказиш анъанага айлангани, ғолиблар муносиб тақдирланаётгани, китобхонлик жамиятнинг барча қатламларини қамраб олаётгани, китоб ўқишга, билимга ташна ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллашаётгани ҳақида сўз юритди.

Тадбирда ўқувчилар грант лойиҳаси ижрочилари томонидан келтирилган китоблар билан танишиб, таҳририят қошидаги кутубхонага аъзо бўлишга қизиқиш билдиришди. Уларга кутубхонадаги бошқа китоблар тўғрисида маълумотлар бериш билан бирга аъзо бўлиш ва китобларни олиб туриш тартиби кенг тушунтирилди.

“Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Сайёр китоблар карвони” тадбири ўқувчи-ёшларга жуда манзур бўлди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026