16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:50
Қишлоқ хўжалиги 👁 315

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Амударё туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Амударё туманига ташриф буюрди

Бугунги кунда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан қишлоқ хўжалиги соҳасини ва унинг тармоқларини янада ривожлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини ўрганиш, амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самараси билан танишиш мақсадида Амударё туманига ташриф буюрди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ҳамда республика миқёсидаги аграр соҳа масъуллари, олимлар ташриф чоғида дастлаб Чойкўл овули ҳудудидаги “Чойкўл Дўстлик” фермер хўжалигидаги экин майдонига Хитойдан келтирилган уруғлик чигит экиш ишлари билан танишдилар. Вазир учрашувга йиғилган тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳа мутасаддиларига пахта уруғини экиш технологияси, ҳосилдорликни ошириш, хитой уруғи ва уни экиш борасида тавсиялар берди.

Шунингдек, дала ўқув семинари ташкил этилиб, Хитойдан келтирилган чигитни ерга қадашдан тортиб, унга бериладиган ўғитлар, келгуси ҳосилдорлик, агротехник тадбирларга риоя қилишнинг аҳамияти ва моҳияти юзасидан шу ернинг ўзида амалиёт сифатида кўрсатиб, тушунтириб берилди.

Фермерлар семинарда иштирок этаётган олимларга Хитойдан келтирилган уруғлик чигитнинг ўзига хос хусусиятлари хусусида саволлар бердилар, олимлар томонидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Ташриф мобайнида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда семинар иштирокчилари тумандаги томорқалардан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ёшларга ажратилган ер майдонларида олиб борилаётган экиш ишлари билан яқиндан танишди.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугунги кунда юртимизда давлатимиз раҳбари ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароит яратиш, эртанги кун эгаларини касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш энг устувор аҳамиятга эга йўналишлардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазири туманда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган экин ер майдонларида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди. Маълумот ўрнида, семинар иштирокчилари борган Холимбег овули ҳудудидаги 70 нафар ишсиз ёшларга 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер майдонлари қишлоқ хўжалиги маҳулотларини экиш ва ўзини ўзи банд қилиб, оила иқтисодига даромад олиб келишлари учун берилган. Шунингдек, ёшларнинг қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик сир-синоатларини ўрганишлари, экин майдонидан яхши ҳосил олишлари ҳамда ҳосилдан юқори даромад олишлари учун ҳар 5 нафар ёшга 1 нафар фермер бириктирилган.

Фермерлар ёшларга берилган экин ер майдонларида экиш ишларини жадал суратларда ташкил этишлари учун техника ва уруғлик кўчатларни етказиб беришмоқда, қолаверса, билим, тажрибаларини аямасдан ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқдалар.

Берилган имкониятдан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишни мақсад қилган ёшлар ўзларига ажратиб берилган экин ер майдонларида турли сабзавот кўчатлари, хусусан, картошка, пиёз, карам каби маҳсулотлар ҳамда қовун, тарвуз каби полиз экинлари уруғларини ерга қадашмоқда. Масъуллар ёшларга ажратилган экин далаларида иш қизғин кетаёгани, кўзларида эртанги кунга қатъий ишонч акс этган фаол ва ишбилармон йигит-қизлар ердан унумли фойдаланиб, оиласи иқтисодини яхшилаш ва мамлакат тараққиётига ҳисса қўшишга бел боғлагинининг гувоҳи бўлдилар.

Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ташриф мобайнида нафақат қишлоқ хўжалиги объектларида, балки аҳоли хонадонларида ҳам бўлиб, томорқасидан самарали фойдаланаётган юртдошларимиз билан суҳбатлашди, уларга деҳқончилик маданиятини янада юксалтириш, ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.

Холимбег овули ҳудудида яшовчи ҳамюртимиз Эркин Қўшаев томорқасида ҳар хил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келаётган, кўп йиллик тажрибага эга, деҳқончилик сирларидан яхшигина хабардор бўлган томорқачилардан бири сифатида ҳурмат ва эътиборга сазовор.

Томорқасидаги ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланадиган Эркин Қўшаев юқори эътибор ва алоҳида парвариш талаб қиладиган қулупнай, лимон, хурмо каби мевалар, картошка, пиёз, помидор, бодринг каби сабзавотлар экиб, йилига икки мартадан ҳосил олади ва оласига яхши даромад олиб келади. Шунингдек, деҳқончилик билан бир қаторда паррандачилик, қуёнчилик ҳамда чорвачиликни ҳам йўлга қўйган.

Маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир ҳамюртимиз Шавкат Ўрозбоевнинг томорқаси билан танишиш чоғида меҳмонлар бу юртдошимизнинг ҳам анъанавий усулда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришдан ташқари, 16 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, ердан самарали фойдаланаётганига гувоҳ бўлишди. Томорқада помидор ва бодринг етиштириб, оилавий даромадини йил сайин ошириб бораётган деҳқон ердан самарали фойдаланиш бўйича кўп йиллик тажрибаси ва бу йилги режалари тўғрисида меҳмонларга маълумотлар берди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019