16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:23
Саломатлик 👁 398

ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ - ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА

ПРОФИЛАКТИК ЭМЛАШ - ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА

Юқумли касалликлар инсон саломатлигини хавф остида қолдириб, жиддий зиён етказади ва кўплаб асоратлар қолдиради. Бундай касалликлар, айниқса, болаларда жуда оғир кечади ва айрим ҳолларда ногирон бўлишларигача олиб келади.

Замонавий тиббиётда юқумли касалликларга чалинишнинг олдини олишда ягона восита бу вакцинация ҳисобланади. Сўнгги пайтларда амалга оширилаётган профилактик эмлаш ишлари натижасида болалар ўртасида қизамиқ, полиомелит, чечак, қизилча каби қатор касалликларга учраш ҳолати деярли тугатилди.

Болаларнинг майиб-мажруҳ бўлиб қолишига сабабчи бўладиган полиомелит касаллиги ўткир юқумли хасталиклардан биридир. Ушбу касалликда марказий асаб тизими жиддий зарарланади ва фалажликка олиб келади. Унга қарши вакцина яратилгунига қадар, кўплаб болалар хасталикдан азият чекишган. Вакцинация ишлари амалга оширилганидан сўнг, юртимизда касаллик деярли тугатилган. Гепатитнинг В тури ҳам хавфли юқумли касалликлардан бўлиб, асоратидан жигар циррози, гепатоҳужайравий карцинома келиб чиқади. Соғлиқни сақлаш тизимида 2002 йилда ушбу касалликка қарши  гўдакларни вакцинация қилиш киритилганидан кейин касаллик кескин камайди.

Шунингдек, қизамиқ ва қизилча касалликлари ҳам юқумли хасталиклардан бири бўлиб, эмлаш бўйича Миллий дастурга кўра чақалоқларда унга қарши вакцинация ишлари йўлга қўйилган. Бунинг натижасида сўнгги йилларда ушбу касалликларга чалиниш ҳолати деярли қайд қилинмаган.

Аҳоли ўртасида ўткир юқумли касалликлардан пневмококк, эпидемик паротит, ретровирус кабиларга қарши вакцинациялар кенг қўлланилаётгани натижасида ушбу хасталикларнинг кескин камайишига эришилди. Бу эса юқумли касалликларга қарши курашишда профилактик эмлашнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Туманимизда ҳам ҳар йили 5000 га яқин чақалоқлар дунёга келади, уларнинг ҳар бири Миллий эмлаш жадвали асосида эпидемиологик кўрсатма бўйича юқумли касалликларга қарши бепул эмлаш билан қамраб олинган ва босқичма-босқич вакцинация қилиш йўлга қўйилган.

Биз ҳамширалар ўзимизга бириктирилган ҳудудларда аҳоли ўртасида саломатликни асрашда эмлаш, яъни юқумли касалликларга қарши вакцинациялашнинг аҳамияти ҳақида кенг турдаги тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Шунингдек, ёш оналарга гўдак фарзандларини босқичма-босқич эмлатиб бориш зарурлигини, бунга бефарқ бўлмаслик кераклигини доимий равишда эслатиб, тушунтирмоқдамиз. Эмлашдан кейинги ҳолатларни эса масъулиятни унутмаган ҳолда кузатиб, ҳолатга кўра тиббий ёрдамлар кўрсатиб келмоқдамиз.

Санобар Аҳмедова, туман ТТБ туғруқ бўлими ҳамшираси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026