17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 05:56
Жамият 👁 365

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Афғон уруши фахрийлари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Афғон уруши фахрийлари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида ёши улуғ кексаларни эъзозлаш, нуронийларга ҳурмат-эътибор қаратиш каби эзгу ғоялар мужассамлашган.

Ҳар йили бутун мамлакатимиз бўйлаб 9 май санаси Хотира ва қадрлаш куни сифатида муносиб нишонланиб, сана муносабати билан катта тадбирлар ташкил этилади. Байрам арафасида ёши улуғ нуронийлар, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, уларни йўқлаш, байрам билан табриклаш мақсадида учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.

Урушлар инсоният тарихида доимо катта йўқотишлар ва узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келган. Биргина Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлиб, бир неча ўн йиллар давомида инсониятга катта иқтисодий ва ижтимоий таъсирини кўрсатиб келди. Ўтган асрнинг 79-89-йилларида Афғонистон заминида бўлган аёвсиз уруш ҳам минглаб ватандошларимиз умрига зомин бўлди.

Шу сабабли ҳам ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Ўзбекистон ветеран жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси аъзолари қуролдош дўстлари, кенг жамоатчилик билан учрашувлар уюштириб, ўша машъум кунларни ёдга олади, юртдошларимизни тинчликнинг қадрига етишга чорлайди.

Бу йил ҳам бирлашма Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг Амударё туманидаги вакили Баҳодир Жуманиёзов бошчилигида бир гуруҳ афғон уруши иштирокчилари тумандаги овул ва маҳалларда учрашувлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилдилар.

Холимбег овулидаги 35-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида ўтказилган учрашув мобайнида собиқ қуролдошлар уруш ва унинг салбий оқибатлари, тинчликнинг улуғ неъмат эканлиги борасида фикр-мулоҳазалар юритдилар. Шунингдек, тадбир мобайнида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Комилжон Ўразимбетовга собиқ Совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганига 35 йил тўлиши муносабати билан медаль топширилди.

Маънавий-маърифий тадбир Холимбег овулидаги 73-сонли мактабда ҳам ўтказилиб, тадбирда мактаб директори Зарифбой Хўжаниёзовга ҳам шундай медаль топширилди.

Афғон уруши фахрийлари Манғит шаҳридаги 30-сонли мактабда ҳам бўлиб, мазкур мактабнинг собиқ ўқувчилари, Афғон уруши қатнашчилари Шавкат Шомуратов, Фарҳод Авезов, Шавкат Саидбоевлар билан учрашдилар ва ушбу қуролошларига ҳам медалларни тантанали тарзда топширдилар.

Шу каби учрашув Арна бўйи маҳалласидаги 57-сонли мактабда ҳам бўлиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққанлар 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронтида тинчлик учун курашиб ҳалок бўлган жасур ва матонатли ўғлонлар хотирасини ёд этдилар ҳамда уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимизнинг эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси эканлигини таъкидладилар.

Ҳарбий хизматга чақирилишдан аввал туманнинг Боғ маҳалласида жойлашган 13-сонли мактабда таҳсил олган, кейинчалик Афғонистондаги урушда иштирок этган Қадамбой Эримбетов, Ҳамро Собиров, Озод Хўжаниёзовлар ҳам Афғон заминидан собиқ иттифоқ қўшинларини олиб чиқилганига 35 йил тўлиши муносабати билан таъсис этилган медаллар билан тақдирланди. Жангчи фахрийлар aфғон урушида хизмат пайтида ҳалок бўлган аскарларнинг оилалари ҳолидан ҳам хабар олиб, уларни байрам билан қутладилар ҳамда совғалар бердилар.

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш халқимизга хос улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, нуронийлар, афғон уруши қатнашчилари холидан хабар олиш, юртимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаёти учун жасорат кўрсатиб, жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасини ёт этиш эса ҳар биримизнинг энг олий бурчимиздир. Зеро, инсон азиз, хотира – муқаддасдир.

Кириб келаётган қутлуғ сана – Хотира ва қадрлаш куни билан барча уруш фахрийларини, фронт ортида меҳнат қилган нуронийларимизни, барча юртдошларимизни табриклаймиз!

Чарос Арслонова, туман ҳокилигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026