16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:32
Спорт 👁 529

Жумуровул маҳалласида сунъий қопламали мини футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди

Жумуровул маҳалласида сунъий қопламали мини футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди

Сўнгги йилларда юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида фуқаролар томонидан билдирилган ижтимоий таклифлардан овоз бериш йўли орқали энг муносибларини аниқлаш ва молиялаштириш тизими йўлга қўйилгани бугун ўзининг ижобий самарасини бермоқда. “Ташаббусли бюджет”нинг 2023 йилги мавсумида Амударё туманидаги Жумуровул маҳалласи ҳам ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳа билан иштирок этиб, ғолиб бўлган эди.

Мазкур лойиҳа бўйича маҳалладаги 48-сонли мактаб ҳудудига мини футбол майдони қурилди ва жорий йилнинг 3 июнь куни бюджет маблағлари асосида қурилган ушбу ўйингоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бу сана жумуровуллик аҳоли, айниқса ёшлар ҳаётида қувончли кун бўлди. Чунки олдинлари маҳаллада замонавий футбол ёки мини футбол майдони мавжуд эмас эди. Эндиликда мактаб ўқувчилари ва спортчи ёшлар машғулотлар билан замонавий майдонда шуғилланадиган бўлишди. Айниқса, мини футбол майдони ёнида стрит воркаут спорт майдончасининг ҳам қуриб фойдаланишга топширилиши аҳоли ва ёшлар орасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қўшимча имконият яратади. Бу каби шароитлар аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этишда муҳим восита саналади.

Майдоннинг очилиш маросимида Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, 3-сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамолиддин Юсупов, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Амударё туман бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ялғашбой Шомуротов, 48-сонли мактаб директори Ўктам Қўшназаров, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари Шарапат Жолдасбаев, “Амударё махсус қурилиш” масъуляти чекланган жамияти директори Жаҳонгир Алламберганов , Жумуровул маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дилмурод Бўронов ҳамда маҳалланинг нуронийлари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими Собир Хўжаметов табрик сўзи билан очиб, маҳалла аҳли ва ёшларни замоавий спорт майдончаси қуриб фойдаланишга топширилгани билан табриклади ҳамда келгусида маҳалладан чемпион спортчилар етишиб чиқишига тилакдош бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда аҳоли турмуш тарзини яхшлаш ва маҳаллалар фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида айтиб ўтди. Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ижобий ҳал этиш имкониятларини тақдим этувчи муҳим омил экани, мазкур тизим бюджет маблағларининг сарфланишида фуқароларнинг бевосита истирок этиши, шунингдек, бюджет маблағларининг самарали сарфланишини кузатиб бориш имкониятини яратаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда мактабнинг “Ёш қутқарувчилар” ва “Ёш чегарачилар” мусобақаларининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчиларнинг ҳарбий чиқишлари ҳамда маҳалла ҳудудида жойлашган 46-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг гуруҳ рақс чиқишлари намойиш қилинди. Шу куни янги майдонда 48-сонли мактаб ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин ёш спортчиларнинг ғолиблик учун муросасиз баҳсларига бой бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Ташаббусли бюджет”нинг 2023 йилги мавсумида Жумуровул маҳалласи аҳли мазкур мини футбол майдончасидан ташқари Шижоатли кўчаси учун 1 минг 300 метр асфальт қопламали йўл қурилишига доир лойиҳаси билан ҳам қатнашиб, ғолиб бўлган эди. Натижада ушбу лойиҳалар 2 миллиард 720 миллион сўм қийматида давлат ҳисобидан молиялаштирилди. Мазкур мини футбол майдони “Амудрё махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан қисқа фурсатларда, сифатли қилиб қурилди. Мазкур майдон турли мавсумларда спортчиларга қулайлик яратиш учун ён ва устки қисми махсус қопламалар ёрдамида ёпилгани билан бошқа футбол майдончаларидан ажралиб туради.

Бу каби шароитлар қачонлардир маҳалла аҳли ва ёшлари учун орзу эди, десак муболаға бўлмас. Эндиликда ёш спортчилар мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб, туманимиз номидан улкан ютуқларга эришишига тилакдошмиз. Биз ҳам фурсатдан фойдаланиб жумуровулликларни замонавий мини футбол майдони ишга тушгани билан табриклаймиз.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026