16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:03
Саломатлик 👁 337

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситхонова иштирокида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситхонова иштирокида семинар ўтказилди

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилаларда соғлом фарзанд дунёга келиши учун шароитлар яратиш имконини бермоқда. Президент Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар туфайли соҳанинг моддий-техника базаси тобора янгиланиб, халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси йил сайин яхшиланиб бормоқда. Айниқса, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли туғруқ пайтида ва туғруқдан кейинги она ва бола ўлими кескин камайишига эришилгани келажагимиз бўлган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш имконини бермоқда.

Амударё туманида ҳам она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳомиладор ва фертиль ёшидаги аёлларнинг тиббий маданиятини ошириш, Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари мудирлари ва бош доялари, етакчи (лидер) доялар, патронаж дояларининг билим ва малакасини узлуксиз ошириб бориш мақсадида доимий равишда соҳанинг етакчи мутахассислари, олимлар, тренер-шифокорлар иштирокида маҳорат сабоқлари, семинар тренинглар ўтказилиб борилмоқда.

 Жорий йилнинг 27 июнь санасида Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Эльмира Иркиновна Баситхонова иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ҳам Амударё туманида оналик ва болаликни муфофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар батафсил муҳокама этилди. Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосарлари, кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиникалар ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари раҳбарлари, аёллар маслаҳатхонаси мудирлари, шунингдек, акушер-гинекологлар, патронаж доялар, оилавий шифокорлар, соҳага масъул ходимлар иштирок этган мазкур учрашув давомида маҳорат дарслари ҳам ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашув жараёнлари амалга оширилди.

Шундан сўнг, Эльмира Баситхонова раҳбарлигида Тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимлари, Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги кўп тармоқли поликлиника аёллар маслаҳатхонасида мониторинг ўтказилиб, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Хусусан, аҳоли орасида тиббий маданиятни шакллантириш аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизмат кўрсатиш, ҳар бир оилада соғлом фарзанд дунёга келишини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, доялар томонидан оилани соғлом режалаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашиниб, қимматли маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, Эльмира Баситхонова Тиббиёт бирлашмасининг тажрибали акушер-гинекологлари, оилавий шифокорлар ҳамда патронаж доялар билан замонавий тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар юзасидан суҳбатлашиб, уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019