16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:26
Сиёсат 👁 290

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 75-сессияcи тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари туман Кенгашининг 75-сессияcи тўғрисида ахборот

2024 йил 2 июль куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 75-сессияcи бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, туман ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни Кенгаш раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди. Сессия котиблигига 18-Хитой сайлов округидан депутат Музаффар Ешчанов сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан Амударё тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Камилжан Айтбаев ҳисобот берди.

Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов ҳисобот берди. Ҳисоботда билдирилган туман маҳаллий бюджетининг 2024 йилда иқтисод қилинган маблағларини чегириб олиш ҳамда биринчи ва иккинчи даражали тўловларга қайта йўналтириш тўғрисидаги таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги кейинги масала юзасидан Давлат кадастрлари палатаси туман филиали бошлиғи Шерзод Султанов ҳисобот берди. Ҳисоботларни тинглаб ва муҳокама қилиб депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июль кунги фармонида келтирилган талабларга жавоб берадиган ва солиқ органларидан қарздорлиги бўлмаган, белгиланган бир марталик йиғимни тўлаган жами 1857 нафар фуқароларга тегишли бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича Кенгаш қарорини қабул қилдилар. Шунингдек, Амударё туманининг маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини белгилаш бўйича ишларнинг якуни ҳам кўриб чиқилиб, бу бўйича ҳам тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Илхом Палвановнинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пиллачилик соҳасида касаначиликни қўллаб-қувватлаш ҳамда пилла етиштириш учун озуқа базасини янада кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан янги тутзорларни барпо этиш ҳамда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Дўрман овулидаги туман ҳокимлиги захира ер фонди ҳисобидан умумий майдони 6,4 гектар бўлган экин майдонини деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун очиқ электрон танловга қўйиш бўйича қарор қабул қилинди.

Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Амударё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Қудрат Абдикаликов ҳисобот берди. Ҳисоботда тумандаги баъзи фермер хўжаликлари томонидан тегишли қарор талаблари бузилиб, сувни кўп талаб қиладиган, жойлаштиришда кўрсатилмаган шоли экинини экиш ҳолатлари кузатилаётгани таъкидланиб, Кенгашдан бу бўйича тегишли чора кўриш сўралди. Ушбу масала юзасидан Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи Сарвар Матякубов ва туман Ирригация бўлими бошлиғи Шукрулло Юсуповлар ҳам сўзга чиқиб, режасиз экилган шоли сувнинг меъёридан ортиқ истеъмол қилинишига, бошқа ҳудудларга сув етиб бормаслигига сабаб бўлаётганини таъкидлашди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Депутатларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, фаол муҳокамалардан кейин кун тартибидаги барча масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019