16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 09:59
Жамият 👁 367

Бизга бўлаверади(ми?) (Бир ўсмир қизнинг кузатишларидан туғилган шахсий хулосалари)

Бизга бўлаверади(ми?) (Бир ўсмир қизнинг кузатишларидан туғилган шахсий хулосалари)

Бугун ер юзида айрим “уддабурон” кимсалар томонидан шунчаки қўл учида, номигагина бажарилган ишлар, афсуски, жуда кўп. Бундай хунук воқеалар ҳақида хабар топар эканмиз, сайёрамиз ва инсон умри тажриба майдонига айланиб қолганми, дея ўйланиб қоламиз. Чунки шахсий манфаат йўлида бажарилган ишлар ва атайин чала якунланган режалар мамлакат тараққиётига жиддий зиён етказади.

Аҳамият берганмисиз, Ватан келажагини белгилаб берувчи талабаларнинг қанчаси кутубхоналарга илм олиш ва соҳасига оид кенг билимларни мустақил эгаллаш мақсадида боряпти? Таассуфки, айрим “билимдонлар” бу даргоҳга шунчаки ҳисобот учун қадам ранжида қилишади. Олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган ёшларнинг неча фоизи етук мутахасисс бўлиш йўлида жон куйдириб таҳсил оляпти? Шахсий кузатишларимдан маълумки, кўпчилик ёшлар фақат қоғоздаги аъло баҳолар ва яхши стипендия учунгина ҳаракат қилишади.

Каминани ўйлантирадиган саволлар кўп. Орамиздаги одамлардан қанчаси қўлидаги сматфонлар-у ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланяпти? Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди, дейишингиз мумкин. Бироқ бугун гуруч ва курмакнинг ўрни алмашиб қолмадими? Ёки жамиятимизда “курмаклар” сони шу қадар кўпчиликни ташкил қиладими? Ушбу саволларга ҳар бир инсоннинг ўзига хос жавоби бор.

Бугун тенгдошларим орасида замон талаби деб ўзидан китобхонни ясаб олган “актёрлар” ҳам топилади. Улар билан ўқиган китоблари ҳақида суҳбатлашганимизда, асардаги воқеалар ривожи ва қаҳрамонлар исмидан бошқасини билмаслигига амин бўламиз. Асарнинг асл моҳиятидан, ундаги етук ғойлардан баҳра олмас эканмиз, ўзимизни асл китобхон санашга ҳаққимиз борми. Афсуски, мактабларимизда ҳам кўпчилик ўқувчиларнинг билими ҳавас қиларли даражада эмас. Ўқувчилар аъло баҳолари билан мақтанишни яхши кўришади. Бундай тоифадагилар минг ўқимасин, барибир ўқиганларини уқмайди. Ахир компьютер хотирасига туганмас маълумотларни жамлаган билан у ақлли бўлиб қолмайди. Назаримда, инсон хотираси ҳам шунга ўхшайди. Шунинг учун мутолаа давомида энг авволо уқишимиз, мавзу моҳиятини тушунишимиз лозим.

Кузатганман. Айрим ўқувчилар эринибгина, бир амаллаб мактабга бориб келишади. Билимини ёнидаги тенгдошларига нисбатан баҳолашади, яни эл қатори юрибманми менга шу ҳам бўлаверади, деб ўйлашади. Ўйлаб қоламан, бизнинг жамиятимизга бу “бўлаверади”лар кун келиб, нечоғлик зиён етказиши мумкин. Бугун дунёда шундай ёш олимлар борки, улар мисли кўрилмаган, инсонни ҳайратлантирадиган ихтиролар устида ишлашяпти.

Хулоса ўрнида шуни айтишим жоизки, асримизда “менинг бўлганим шу”, “менга шу ҳам бўлаверади” қабилида яшаш жамиятимизни ҳалокатларга олиб бориши мумкин. Биз шу замоннинг одами эканмиз, ХХI асрнинг мезонларига тўла жавоб беришимиз шарт. Зеро, инсонга берилган ғанимат вақтни тажрибалар ва чала ишлар учун сарфласак, шунга муносиб равишда жавоб олишимиз ҳақиқат.

Қундузхон Иброҳимова, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2-босқич талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026