16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Спорт 👁 498

Спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳоким соврини учун ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа рақибларнинг муросасиз жангларига бой бўлди

Спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳоким соврини учун ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа рақибларнинг муросасиз жангларига бой бўлди

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш давлат ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Чунки спорт аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади. Спорт мактабларида яратилган замонавий шароитлар ва тажрибали мураббийларнинг ўзига хос машғулотлари натижасида чемпион спортчиларимиз жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда юртимиз байроғини юксакларга кўтаряпти.

Бугунги кунда амударёлик ёшлар орасида спортнинг қўл жанги тури билан шуғулланувчи спортчилар кўп. Белгиланган тартибда доимий ўтказиб келинаётган мусобақалар эса иқтидорли спортчиларни аниқлаш имконини бермоқда.

Жорий йилнинг 24 июнь санасида Амударё тумани спорт мактабида ёшлар ойлиги доирасида спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳоким соврини учун ўсмирлар ўртасида туман очиқ биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Тадбирда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Шерзод Муродов, туман Спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, фахрий устоз спортчилар, тўгарак мураббийлари ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишди.

Мусобақада 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ спортчилар ўз вазн тоифасида куч синашдилар. Спортчиларнинг ғолиблик учун муросасиз кечган беллашувлари бош ҳакам Аброр Отажонов ҳамда ёрдамчи ва ён ҳакамлар Комил Қутлимуродов, Бекзод Отажонов, Саламат Жиемуратовлар томонидан назорат қилиниб, адолатли баҳолаб борилди.

Такидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан қўл жанги спорт тури аҳоли, айниқса ёшлар, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ўртасида янада оммалаштирилиб, соҳа учун моддий-техник базани мустаҳкамлаш ҳамда малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътибор янада кучайтирилди. Бу спорт тури жанг санъатининг бир тури бўлиб, рақиблар қўллардан фойдаланган ҳолда бир-бирига қарши курашадилар. Қўл жанги нафақат жисмоний куч, балки тезлик, техника ва стратегияни ҳам талаб қилади.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Амударё тумани спорт мактабида спортнинг 18 тури бўйича жами 2400 нафар спортчилар машғулотлар билан шуғулланиб келишмоқда. Спортнинг қўл жанги тури бўйича туманимиз ёшлари мамлакат миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда ҳам фахрли ютуқларга эришмоқда. Биргина 2024 йилнинг олти ойи давомида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида спортчиларимиз томонидан жами 19 та медаль, шундан 6та олтин, 9та кумуш ва 4та бронза медаллари қўлга киритилди. Шунингдек, туманимизнинг Қиличбой овулида туғилиб ўсган Ўзбекистон чемпиони Лобар Жумабоева жорий йилда Бухоро вилоятида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати мусобақаларида 58 кг вазн тоифасида иштирок этади. Бу каби эришилган ютуқлар туманимизда мураббийлар ва спортчи ёшлар учун яратилган шарт-шароитларнинг амалий натижаси, десак муболаға бўлмайди.

“Ҳоким соврини” учун ўтказилган мусобақанинг якуний натаижаларига кўра, 10-11 ёш чегарасида Жаҳоншер Абдурасулов, Беҳрузбек Фарҳодов, Фозилбек Йўлдошев ҳамда Ниёзбек Сафарниёзовлар ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритишди. 12-13 ёшли спортчилар ўртасида кечган муросасиз беллашувларда Яхиббай Абатбаев, Жавоҳир Оллоёров, Артур Утегенов ҳамда Алишер Мамбетбоевлар ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун эканликларини исботлашди. Мусобақа давомида йигитлар қаторида қизлар ҳам абжирликларини намоён қилишди. 14-15 ёш чегарасида қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда Улзада Утепбергенова ҳамда Азиза Сотиболдиевалар ўз вазн тоифасида ғолибликка муносиб кўрилди. Шунингдек, мусобақа давомида ўтказилган профессионал жангларда Миржалол Ярашбаев ҳамда Бекнияз Айтниязовлар ўз вазн тоифасида 1-ўринни енгиб олишди.

Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган спортчилар туман ҳокимлиги томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

Аброр Отажонов, Амударё тумани спорт мактаби қўл жанги бўйича катта мураббийи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026