16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:50
Сиёсат 👁 778

АМУДАРЁ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛИ ТАРЗДА НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ ТАНТАНАЛИ ТАРЗДА НИШОНЛАНДИ

Халқимиз севиб нишонлайдиган байрамлар кўп. Ҳар бири ўзининг анъанавийлиги, кўп миллатли ватандошларимизнинг орзу-интилишларига ҳамоҳанглиги билан ҳаётимизга ўзига хос файз-тароват бағишлайди. Лекин Мустақиллик байрамининг файзи ҳам, таровати ҳам бошқача: тантанали байрам оқшомларида санъаткорларимиз томонидан ижро этиладиган куй-қўшиқлар жарангидаги, бошдан-оёқ безанган шаҳар-у қишлоқлар қиёфасидаги ажиб жилвалар ҳам ўзгача! Боиси, бу айёмда Она Юрт қадри, ТИНЧЛИК, ТОТУВЛИК, ДЎСТЛИК, ЭРК ва ОЗОДЛИК туйғулари янада улуғланади. Ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик, Истиқлол неъматларидан баҳраманд Янги Ўзбекистоннинг навқирон авлодлари мадҳ этилиб, ЭРК ва ОЗОДЛИК учун жон фидо қилган аждодлар – жадид боболар хотирланади.

Президентимизнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ҳам барча соҳаларда тобора юксак тараққиёт сари дадил одимлаётган Янги Ўзбекистондаги янгиланишлар, халқимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, Президентимиз таъбири билан айтганда “Мустақил Ватанимизнинг тоза қон томирлари” бўлган ёшлар эришаётган катта муваффақиятларни, жадид боболаримизнинг эзгу орзуларини амалга ошириш борасидаги фидойиликларини ўзида мужассам этган тантанали байрам тадбирларини ташкиллаштириш ва унда кенг халқ оммасининг иштирокини таъминлашга асосий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.

Азалдан юқоридан бирон бир кўрсатма кутишга одатланмаган амударёликлар бу йил ҳам Мустақилликнинг ўттиз уч йиллик айёми тантаналарини барвақт бошлаб юбордилар. Август ойининг илк кунлариданоқ қишлоқ ва маҳаллаларда катта тантаналар билан бошланган байрамона тадбирлар 29 август куни Амударё тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қарашли ўйингоҳда жўшқинлик билан давом этди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган, “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” эзгу шиорини ўзида мужассам этган олти бўлимдан иборат театрлаштирилган байрам тадбирининг бутун мазмун-моҳиятида халқимизнинг асрлар бўйи шаклланган умрибоқий қадриятлари, Истиқлол берган улуғвор имкониятлар ўз ифодасини топгани билан қалбларда гўзал таассуротлар уйғотди. Байрам тантаналарида кўп миллатли халқимизнинг жипслиги, бирдамлиги ва мустақиллик ғояларига содиқлиги яна бир бор намоён бўлди.

“Мустақил Ватанда эл азиз, инсон азиз!” “2024 йил – ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” каби шиорлар билан безатилган йўл-у йўлаклар, амударёлик миришкор деҳқонлар, қўли гул ҳунармандлар-у тадбиркорлар меҳнатларининг самаралари, илмда, спорт ва санъатда иқтидорли ёшлар эришаётган ютуқлар акс эттирилган кўргазмалар кўзларни қувонтирди. Назаримда ҳар дилда Ватанга меҳр, тинчлик ва аҳилликдан шукроналик туйғулари ҳоким бу лаҳзалардан кўнгиллар янада тозарди.

Ватан, мунча ширин нон-у тузларинг,

Оҳанрабоси бор дала-тузларинг.

Дунёга юз тутган ўғил-қизларинг

Туғингни бошида тутганда, жаҳон

Кўрди! Ҳар юракда бир Ўзбекистон!

Байрам тадбирининг мезбони ҳам, меҳмонлари ҳам аҳил ва иноқ, эт билан тирноқ каби тақдирлари бир-бирларига туташ ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз, тожик, рус, татар, бошқирд, корейс, украин каби халқлар вакиллари бўлдилар ва барчалари “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” эзгу шиори остида янада жипслашдилар. Чунки “Инсон қадри улуғланган Янги Ўзбекистон!” шиори билан бошланган байрам тадбирининг илк лаҳзалариданоқ Амударё тумани ҳокими С.Хўжаметовнинг азиз халқига йўллаган байрам табриги ҳар бир инсон қалбида ўзи туғилиб ўсган муқаддас заминга нисбатан чексиз меҳр-муҳаббат, ифтихор туйғусини уйғотди.

Туман ҳокими С.Хўжаметов амалга оширилаётган катта муваффақиятлар, амударёликлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар давлатимиз раҳбарининг одилона сиёсати, халқ закоси, миллатлар дўстлигининг ҳаётий ифодаси эканлигини чин дилдан эътироф этиб, Аму халқига хос бўлган минг йиллик қадриятлар бардавомлигини тилади.

Байрам тадбирига майдон узра янграган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори янада жўшқинлик бахш этди. Амударёлик санъаткорлар томонидан тайёрланган театрлаштирилган адабий-мусиқий дастур байрам иштирокчилари томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Айниқса, жадид боболар, қатағон қурбонлари ҳақидаги саҳна кўринишлари бугунги дориломон кунлар халқимизга осонликча келмаганини, мустақиллик, эрк ва озодлик учун курашларда қурбон бўлган улуғ аждодларимиз хотираси олдида қарздорлик ҳисси билан яшашга бурчли эканлигимизни англатиб, тарихий хотиралар келажак пойдеворини мукаммал барпо этишга даъваткор куч бўлажагини ҳар бир қалбда муствҳкам муҳрлади гўё.

Тадбирга ёш ва иқтидорли санъаткорларнинг, “Баркамол авлод” болалар мактаби жажжи болажонларининг чиқишлари, “Ўзбекистон – ягона уйимиз!” шиори остидаги санъаткорларнинг жўшқин куй-қўшиқлари, дилрабо рақслари янада файз ва тароват бағишлади.

Назаримда, амударёликлар мустақилликдек бебаҳо, олий неъматнинг қадр-қимматини янада теранроқ ҳис этиб, байрам баҳона бир-бирлари ила дийдорлашган қозоқ, қорақалпоқ, туркман-у қирғиз, тожик, бошқирд, татар, рус ва украин каби миллатлар Ўзбекистон ичра аҳил ва тотув бир оила бўлиб яшаётганларидан мамнун, бир-бирларига, Аму элига хуш кайфият улашдилар. Зотан,

Ягона халқ бўлиб бирлашган миллат,

Тотувлик қалбларда энг олий неъмат.

Сиёсатда ўктам, собит мамлакат –

Истиқбол уфқлари порлоқ, чароғон,

Имконлари улуғ, бағри кенг ошён!

 

Кўнгиллар бирлашган азал-у азал,

Меҳр гули унган минг йиллар аввал.

Бир юз қирқ миллатнинг эрки мукаммал

Қомусий шарҳ ила яққол намоён –

Унда қадр топган Ҳазрати инсон!

 

Тонгги саболардан кўнгиллар хуррам,

Ҳар битта гўшада тантана, байрам.

Зироатга тўла далалари ҳам

Шунчалар ободон, шунчалар кўркам,

Бахтга ёр тақдирим – ёруғ пешонам!

 

Тотувлик базмига, қаранг, жамлашган

Миллатлар, элатлар аҳил, сирлашган.

Аслида барчаси маънан бирлашган –

Ўзбекистон маним ягонам – онам –

Удир Шарқ гавҳари – олтин остонам!

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019