16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:41
Фан ва таълим 👁 263

ЁШ ВА ИЗЛАНУВЧАН ЎҚИТУВЧИ

ЁШ ВА ИЗЛАНУВЧАН ЎҚИТУВЧИ

Амударё туманидаги 22-сонли умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Отабек Каримов ўз педагогик фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Олийгоҳни тугатиб, ўқувчиларга математика фанидан илк дарс берган куни ҳамон ёдида. Ўшанда у болаларнинг худди мўъжизалар оламига киргандай, ҳайратлар оғушида дарсни қунт билан ўзлаштиришга ҳаракат қилишларини кўриб, чин дилдан қувонди ва албатта математика тўгарагини ташкил этишни кўнглига тугиб қўйди. Унинг бу ниятини мактаб директори Азимжон Бекберганов ҳам қўллаб-қувватлади. Шу тариқа тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида математика фанига қизиқувчи ўқувчилардан иборат “Ёш математиклар” тўгараги ташкил этилди.

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Отабек Каримовнинг ўқувчилари фанлар олимпиадаларида туман босқичи ғолиблари сифатида олимпиаданинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Амударё тумани шарафини муносиб ҳимоя қилиш даражасига етдилар.

Агар инсонда чуқур билим бўлса-ю, ташаббускорлик ва ташкилотчилик қобилияти бўлмаса, айниқса, у ўқитувчи сифатида фаолият юритса, ўз йўналиши бўйича бирон бир жиддий муваффақиятга эришиши қийин. Отабек Каримов ўқитувчилик фаолиятини бошлаган илк кунларданоқ нафақат математика фанининг билимдони, балки ташаббускор ва ташкилотчи ўз иш услубига эга педагог сифатида ҳамкасбларининг эътиборига сазовор бўлди.

2018 йилда Отабек Каримов томонидан ташкил этилган “Ёш математиклар” тўгараги таҳсилини олган битирувчи ёшлар ҳар йилги фанлар олимпиадасининг туман ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида 22-сонли мактаб шарафини муносиб ҳимоя қилиб, совринли ўринларни эгаллаб келишмоқда. Ҳар йили тўгарак аъзоларининг деярли 90-95 фоизи олий таълим муассасалари талабалигига қабул қилинмоқда.

Шунингдек у Чойкўл ОФЙга бириктирилган ёшлар етакчиси томонидан ташкил қилинган “Заковат” интеллектуал ўйинларида, шашка, шахмат спорти мусобақаларида ҳам ўз ўқувчилари билан фаол иштирок этиш орқали юқори синфлар ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига муносиб ҳиссасини қўшиб, нафақат ўқувчи-ёшлар, балки ёш педагогларга ҳам ибрат бўлмоқда.

Унинг дарс жараёнида замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш орқали дарсда ўқувчиларининг ўзлаштириш самарадорлигини таъминлашга қаратилган саъй ҳаракатлари ҳам таҳсинга лойиқ. Айниқса, билим масканида ва ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада ўтказилаётган тадбирлардаги фаол иштироки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва унинг амалий самараларини тарғиб қилишдаги фаол саъй-ҳаракатлари ота-оналарга жуда манзур.

– Фарзандим ўқимишли, эл-юртда обрў-эътиборли бўлсин, деган ота-она таълим- тарбия тизимидаги изчил ислоҳотлардан албатта хабардор бўлиши керак, – дейди Отабек Каримов. – Чунки давлат ҳар бир боланинг келажаги учун миллионлаб сўм маблағ сарфласа-ю, ота-оналар бу ҳақда хабардор бўлишмаса, фарзандларининг келажаги ҳақида ҳозирдан қайғуришмаса, таълим-тарбия ишларимизда муваффақиятга эриша олмаймиз. Шу боис, ўқитувчи билан ота-оналарнинг ҳамкорлиги жуда муҳим.

Отабек Каримов ўз педагогик фаолиятини бошлаганига энди 5 йил бўлди. Ўтган қисқа фурсат ичида у нафақат шогирдлари, балки, касбдошлари ва ҳамқишлоқлари орасида ўзининг самимийлиги, фидойилиги ва қатъияти билан “Отабек устоз” деган шарафли номга, эл-юрт ҳурматига сазовор бўлди. Зеро, ўқитувчи учун устозлик мақомининг ўзи энг улуғ бахтдир.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019