16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 09:26
Сиёсат 👁 282

"Миллий тикланиш" демократик партиясидан депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

"Миллий тикланиш" демократик партиясидан депутатликка номзодлар сайловчилар билан учрашди

2024 йил 27 октябрь куни мамлакатимиз тарихида муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Жорий йилги сайловлар янги демократик ислоҳотлар шароитида ўтказилаётгани билан аҳамиятлидир. Ўтган йиллардаги сиёсий ўзгаришлар ва қонунчилик соҳасидаги ислоҳотлар сайлов жараёнининг янада очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб давом этаётган сайловолди ташвиқотида барча сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар фаол иштирок этиб, ҳар бир партия ўз сайловолди дастурларини илгари суриб, ҳар бир номзод мамлакатни ривожлантириш борасидаги ўз қарашларини тақдим этмоқда. Сайловолди кампанияси давомида партиялар турли йўналишлардаги масалаларга аҳамият қаратмоқда: иқтисодий ривожланиш, ижтимоий адолат, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қиилиш каби муҳим масалалар сайловчиларнинг диққат марказида.

8 октябрь куни сайловолди ташвиқоти доирасида Амударё туманидаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида ҳам “Миллий тикланиш” демократик партиясидан депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, партия фаоллари ва сайловчилар вакиллари иштирок этишди.

Депутатликка номзодлар ўз нутқларида таъкидлаганларидек, партиянинг бош мақсади – қудратли давлатга таянган, қонунлари миллий ва умуминсоний қадриятларга уйғун, инсон қадри баланд бўлган фаровон жамият қуришдир. Етти йўналишдан иборат 2025 – 2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурнинг асосий шиори – “Қадриятларга таянган тараққиёт”дир.

Шу билан бирга, партия учун энг муҳим масалалардан яна бири ёш авлодни тарбиялашдир. Учрашув давомида  бу йилги  сайловолди дастурда бош ғоя саналган “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” ғояси асосида таълим йўналишини янада ривожлантириш, мактабгача таълим жараёнидан бошлаб мактабларда, олий таълим муассасаларида фақат сифатли кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш, хотин-қизлар учун  жамиятда муносиб иш ўринлари  ва меҳнат шароитини  яратиш, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор  қаратиш, миллий кадрлар тайёрлаш  сифатини  яхшилаш  ва ёшлар билан ишлашда  уларнинг хоҳиш-истакларини  инобатга олган ҳолда  касбга тайёрлаш  ёки таълим соҳаси бўйича йўналишларни белгилаб бериш каби тармоқларни ўз ичига олган дастур ҳақида батафсил маълумотлар берилди. 

Партия янги сайловолди дастурида миллий қадриятларни сақлаш ва тараққиётни таъминлаш мақсадида миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни сақлаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратиш билан бирга маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратишни асосий вазифа сифатида белгилаб олган.

Бир сўз билан айтганда, “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури мамлакатни миллий қадриятлар асосида ривожлантиришга қаратилган қатор таклиф ва ташаббусларни ўз ичига олади. Партия мамлакатимизнинг барқарор ривожланишини ва халқ фаровонлигини таъминлаш учун турли соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Депутатликка номзодлар, агар сайловларда ғалаба қозонса, партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш учун тегишли тартибда Қонунчилик палатаси, Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши ишида фаол иштирок этишларини маълум қилиб, сайловчиларни яқинлашиб келаётган муҳим сиёсий тадбирда партиядан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019