16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:34
Қишлоқ хўжалиги 👁 519

Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Мамлакатимизда барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар асосида соҳада катта ўзгаришлар, янгиланишлар рўй бермоқда. Муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги қарор ва фармонлари асосида аграр соҳага бир қанча янги техника ва технологиялар жорий қилиниши натижасида соҳа янги ривожланиш босқичига кўтарилмоқда. 29 октябрь куни Амударё туманида ташкил этилган семинарда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ана шу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти яна бир бора эътироф этилди.

Қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдинда турган устувор вазифаларни мувофиқлаштириш, ўзаро тажриба алмашиш мақсади кўзланган мазкур семинар Тўлқин овулидаги “Хидирбоев Санъат” фермер хўжалиги экин майдонида ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Дарябай Кайпов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Жўқорғи Кенгеснинг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси бошлиғи Анвар Жуманазаров, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича республика ва туман миқёсидаги масъуллар, фермерлар ва корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар кун тартибидан 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиладиган экин майдонларини шудгор қилиш, лазерли текислаш, шўр ювиш, ғалла парвариши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни янада жадаллаштириш каби масалалар ўрин олди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Тешаев сўзга чиқиб, аграр соҳа ривожига бугун энг устувор масалалардан бири сифатида катта эътибор қаратилаётгани, соҳада янги имкониятлар яратилаётгани ҳамда ушбу имконият ва шарт-шароитлардан соҳа вакиллари самарали фойдаланиши лозимлиги хусусида сўз юритди.

Шунингдек, семинарда туман аграр соҳаси масъуллари кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда олдиндаги вазифалар хусусида маълумот бердилар.

Маълумотларда келтирилишича, туманда 2025 йилги мавсум олдидан жорий йилнинг кузида 17 минг гектар майдонни шудгорлаш режалаштирилиб, унда жами 71 та сурим техникалари қатнашиши режалаштирилган ҳамда мавжуд техникалар 18 та сурим отрядларига бириктирилган. Кузги шудгорлаш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш мақсадида шудгорлаш графиклари ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда тумандаги фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 57та лазерли текислагичлар мавжуд бўлиб, ушбу лазерли текислагичлар ёрдамида 2024 йилда 1073 контурларда 8 минг 70 гектар майдонлар текисланган. Лазерли текисланган майдонларнинг 1 минг 791,4 гектарига буғдой, 5 минг 138,3 гектар қисмига пахта, 1140,3 гектар қисмига эса бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экилиб, мўл ҳосил олинган.

Туманда 2025 йил ҳосили учун асосий 4800 гектар, қўшимча 970 гектар, жами 5770 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилиб, амалда режа тўлиқ бажарилган. Ҳар бир гектар майдонга 5 тоннадан жами 28 минг 850 тонна маҳаллий ўғит жамғариш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 832 тонна, яъни салкам 3 фоиз майдонларда маҳаллий ўғит жамғариш ишлари амалга оширилган.

Қолаверса, туманда 2025 йил ҳосили учун 19 минг 201,4 гектар экин майдонларининг шўрини ювиш режалаштирилган бўлиб, шундан 782 гектари кучли шўрланган, 4 минг 840,2 гектари ўртача шўрланган ва 13 минг 579,2 гектари кам шўрланган майдонлардир. Шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш учун 18 та суғориш отрядлари ташкил қилиниб, ушбу отрядларга 1 минг 501 нафар малакали ходимлар бириктирилган. Уларнинг 220 нафари сув хўжалиги ташкилотлари, 1 минг 281 нафари эса фермер хўжаликлари ишчиларидир.

Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар ҳамда кўрсатмалар берилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026