16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 08:28
Сиёсат 👁 457

1-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА “КОНСТИТУЦИЯМ – ФАХРИМ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА “КОНСТИТУЦИЯМ – ФАХРИМ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактабида “Конституциям – фахрим” мавзусида маънавий маърифий ва адабий-мусиқий тадбир ташкил қилинди.

Тадбирда Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизнинг яқин ва узоқ истиқболдаги барқарор тараққиёти, халқимиз фаровон ва осойишта ҳаётининг мустаҳкам ва ишончли кафолати, инсоннинг шахсий ҳуқуқлари ва эркинликлари, мактаб таълими, шахснинг саломатлиги, атроф-муҳит муҳофазаси, миллатлараро тотувлик, тинчлик ва тенглик каби принциплар қонуний мустаҳкамлаб қўйилгани эътироф этилди.

Мактабнинг ижтимоий фанлар ўқитувчилари томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда мактаб педагогика жамоаси, Миллий гвардия инспектори, тарбиячи-психолог Нурлан Ўразбаев ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Дилрабо Шербоева очди ва барчани Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан самимий табриклади. Дилрабо Шербоева Конституциямизнинг ҳар бир боби тўғрисида алоҳида тўхталиб, бугунги фаровон, тинч ва осойишта ҳаётимизни барпо этишда Бош Қомусимизда белгилаб қўйилган нормаларнинг аҳамияти катталигини, жамиятимизнинг ҳар томонлама тараққий этишида муҳим ҳуқуқий асос бўлган Конституция ҳар бир фуқаро учун истиқболли режаларни амалга ошириш йўлида дастуриламал бўлиб хизмат қилишини, айниқса, ўқувчи-ёшларнинг конституциявий билимларини ошириш, ушбу ҳуқуқий ҳужжатни моддама-модда чуқур ўрганишларини таъминлаш ҳар бир педагог ходимнинг зиммасидаги масъулиятли вазифаси эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда Миллий гварди инспектори, тарбиячи-психолог Нурлан Ўразбаев ва ижтимоий фанлар ўқитувчилари ҳам Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида, хусусан, Бош Қомусимизга киритилган ўзгартиришлар, янги нормалар ҳақида батафсил сўз юритишиб, унда инсонпарварлик ва халқпарварлик тамойиллари янада мустаҳкамланганини мисоллар билан ифодалаб бердилар.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида мактабнинг юқори синфлар ўқувчилари ўзларининг Конституция билимдонлари сифатидаги маҳоратларини амалда намоён этишди ва ҳар бир модда бўйича шеърий таърифлар беришди. Конституциямизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар эса ҳар бир қалбга Бош Қомусимиздан фахрланиш туйғусини бағишлади. Ўқувчи- ёшлар Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллигини устозлари ва тадбир меҳмонлари билан биргаликда тинчлик, дўстлик, миллатлараро тотувлик ва тенглик мадҳ этилган куй-қўшиқлар, рақслар орқали фахр-у ифтихор билан тантанали нишонладилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019