16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:11
Жамият 👁 432

Миллий қадриятлардан узоқлашган авлоднинг маънавий қиёфаси

Миллий қадриятлардан узоқлашган авлоднинг маънавий қиёфаси

Бугунги глобаллашган даврда миллий қадрият ва анъаналардан узоқлашиш жараёни авлодлар ўртасидаги маънавий боғлиқликни сусайтириб, миллатнинг баркамоллигига путур етказмоқда. Уч авлод ўртасидаги тафовутлар, рақамли технологияларнинг тезкор ривожи, чет эл маданияти таъсирининг кучайиши ёшлар орасида миллий қадриятларга нисбатан бефарқликни пайдо қилмоқда. Бу эса миллий руҳиятнинг заифлашувига олиб келмоқда.

Миллий қадриятлар ҳар бир халқнинг тарихий, маданий ва маънавий асоси бўлиб, улар ўз халқининг номоддий бойлигини акс эттиради. Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, катталарга ҳурмат, болаларга меҳр кўрсатиш ва шу каби бошқа қадриятлари асрлар давомида жамиятни бирлаштирувчи восита бўлиб келган. Аммо замонавий ёшлар ҳаётида бу қадриятлар ўз ўрнини йўқотаётганини кузатиш мумкин. Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилинаётган оммавий маданият, индивидуализм ва истеъмолчилик мафкураси ёшлар дунёқарашини ўзгартириб юбормоқда. Оқибатда миллий ўзликка бефарқлик, оилавий бирликка нисбатан масъулиятсизлик кучаймоқда.

Халқни йўқ қилиш учун унинг маънавиятини заифлаштириш кифоя. Маънавий бойлиги йўқотилган халқнинг келажаги бўлмайди. Ёшларнинг маънавиятдан узоқлашиши уларнинг масъулиятсизликка мойил бўлишига, жамиятга бефарқ қарашига сабаб бўлмоқда. Миллий қадриятларга асосланмаган ҳаёт эса уларни ўзлигидан узоқлаштиради.

Бугунги оила ва таълим тизими бу масалада катта роль ўйнаши лозим. Ота-оналар миллий қадриятларни фарзандларнинг болаликдан онги ва қалбига сингдириш орқали уларнинг дунёқарашини шакллантиришлари керак. Шу билан бирга, мактаб ва олий таълим муассасаларида миллий қадриятлар ва тарихий шахслар ҳақида билим беришга жиддий эътибор қаратилиши зарур. Ёшлар миллий ўтмишини билмас экан, улар ўзлигини англай олмайди.

Маданий соҳалар ҳам миллий қадриятларни тарғиб қилишда катта имкониятларга эга. Кино, театр ва адабиёт орқали ёшлар қалбида ўз тарихига бўлган қизиқишни уйғотиш мумкин. Миллий қадриятларни тарғиб қилувчи асарларнинг кўпайиши, рақамли платформаларда миллий мазмундаги контентлар яратилиши бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга. Ёшларнинг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда миллий ўйинлар, фестиваллар ва мусобақалар орқали қадриятларимизни англаб етишларига ёрдам бериш мумкин.

Миллий қадриятлардан узоқлашиш ёшлар ўртасида нафақат маънавий заифлик, балки оилавий ришталар заифлашуви, ажримлар кўпайиши каби салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқаради. Шу сабабли, жамият миллий қадриятларни сақлаб қолиш масъулиятини ўз зиммасига олиши керак. Акс ҳолда, ёшлар ўзлигини йўқотиб, бегона маданиятларнинг таъсири остида қолиши мумкин.

Миллий қадриятлар нафақат тарихий кўзгу, балки келажакни барпо этишда ҳам муҳим пойдевор вазифасини бажаради. Ёш авлод миллий қадриятлардан узоқлашса, бу бутун миллатнинг маънавий таназзулига олиб келади. Шунинг учун барчамиз миллий қадриятларни тарғиб қилиш ва келажак авлодга етказишда ўз масъулиятимизни чуқур англашимиз лозим. Маънавиятли, билимли ва ўз тарихига содиқ авлодни тарбиялаш орқали биз миллий ўзлигимизни асраймиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

Фото: president.uz

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026