16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:21
Иқтисодиёт 👁 508

Манғитлик тадбиркор “Аму тепло” бренди остида замонавий ва тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқармоқда

Манғитлик тадбиркор “Аму тепло” бренди остида замонавий ва тежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқармоқда

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида яратилаётган имкониятлар ишлаб чиқариш соҳасини янги босқичга олиб чиқмоқда. Ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ташкил этилиши, солиқ имтиёзлари ва замонавий инфратузилма тадбиркорлар учун кенг йўл очиб берди. Мазкур зоналар ҳудудлардаги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий самарадорликни оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Амударё туманида ҳам тадбиркорларнинг тўсиқларсиз фаолият олиб боришлари учун бир қатор қулай шароитлар яратилган. Айнан шундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорлардан бири “Amu metal-kovka art” МЧЖ раҳбари Жасурбек Бобожонов фаолиятида иқтисодий ислоҳотларнинг самарасини кўришимиз мумкин.

Жасурбек Бобожонов бобоси Тажим Бобожонов бошлаган темирчилик анъаналарини отаси Жумамурот Бобожоновдан пухта ўрганди ва 2002 йилга келиб, соҳада ўзининг мустақил фаолиятини бошлади.

Дастлаб темирдан оддий меҳнат қуроллари – белкурак, кетмон, аравалар ҳамда буюртма асосида ҳар хил темирчилик буюмларини тайёрлаш билан шуғулланган Жасурбек Бобожонов 2013 йилда “Жумамурод уста” номидаги оилавий корхона ташкил этди. Корхона фаолиятининг дастлабки йилларида табиий газда ишловчи анъанавий қозонлар, темир эшик ва дарвозалар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Манғит шаҳридаги кичик саноат зонасидан 2018 йилда ер ажратилиши билан янги устахона барпо этишга киришди. 2020 йилда устахона қуриб битказилиши натижасида оилавий корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти анча кенгайтирилди.

Вақт ўтиши билан Жасурбек Бобожонов “ақлли” энерготежамкор иситиш қозонлари ишлаб чиқаришга қизиқиб, ушбу йўналишда шахсий изланишларини бошлади. У Ўзбекистоннинг водий вилоятларидаги усталардан темирчиликнинг нозик сирларини ўрганди. Шунингдек, Қозоғистон Республикасида бўлиб, темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи усталар билан фаол тажриба алмашди. Доимий равишда интернет тармоқлари орқали илмий-назарий ҳамда амалий материалларни ўрганиб бориш натижасида соҳага доир билимларини анча бойитди. Айниқса, YouTube платформасидаги россиялик муҳандис ва темирчи-усталарнинг ўқув контентлари, интернет манбаларидаги махсус чизмаларни таҳлил қилиш ҳамда амалиётда синаб кўриш унинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришда муҳим ўрин тутди. 2022 йилда эса оилавий корхонасини “Amu metal-kovka art” МЧЖ сифатида қайта ташкил этди. 

Сир эмаски, марказдан олис жойларда қишнинг совуқ кунларида иситиш тизимларининг аҳамияти янада ортади. Айниқса, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда, кўмир билан ишловчи иситиш қозонлари оилалар учун қулайлик манбаи ҳисобланади. Бундай иситиш қозонлари кўплаб қишлоқ ҳудудларида энергия таъминотининг асосий воситаси сифатида ишлатилади.

Бозор талабига яраша таклиф, деганларидек, “Amu metal-kovka art” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар орасида, айниқса, “Аму тепло” бренди остидаги маҳаллийлаштирилган иситиш қозонлари алоҳида ўрин тутади. 2023 йилда кенг кўламли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган ушбу қозонлар инновацион ва энерготежамкорлик хусусиятлари билан ажралиб туради. Улар табиий газ ва қаттиқ ёқилғида ишлаш имкониятига эга бўлиб, хонадонлар ва иссиқхоналарни самарали иситишга хизмат қилади. 

Дарҳақиқат, ушбу қозонларнинг афзалликлари истеъмолчиларни ўзига жалб этмоқда. Масалан, табиий газда ёнувчи анъанавий иситиш қозонлари қишнинг совуқ кунларида, тахминан, 100 минг сўм атрофида ёқилғи сарфласа, кўмирда ишлайдиган “Аму тепло” иситиш қозонлари харажатни 10-15 минг сўмгача камайтиради. Бундан ташқари, ушбу иситиш қозонлари 30-50 кг кўмир билан кун давомида бутун хонадонни иссиқлик билан таъминлаш имконини беради. Бу инновациялар оилавий бюджетни тежаш ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Жасурбек Бобожонов “Amu metal-kovka art” МЧЖ ишлаб чиқариш цехи фаолиятида замонавий технологиялардан кенг фойдаланмоқда. 2024 йилнинг апрель ойида Хитойдан олиб келинган лазерли жиҳозлар темир қисмларни аниқ ва сифатли кесишга имконият яратди. Ишлаб чиқариш жараёнида металл кесиш, йиғиш, пайвандлаш, бўёқлаш ва электромонтаж ишлари пухта амалга оширилади. 

Иситиш қозонларининг асосий элементлари, жумладан, эшиклари чанг, сув ва ҳаво ўтишидан тўлиқ ҳимояланган ва ташқарига тутун чиқармайди. Бу эса қозонларнинг хавфсизлиги ва узоқ муддат хизмат қилишини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда, “Аму тепло” маҳаллий брендидаги замонавий технологиялар, нарх, сифат ва тежамкорликнинг ўзига хос уйғунлиги!

“Amu metal-kovka art” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган иситиш қозонлари ҳозирда Амударё туманидан ташқари Нукус, Қўнғирот, Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл ва Гурлан каби туманлар аҳолисига ҳам самарали хизмат қилмоқда. 

Жамият нафақат иситиш қозонлари, балки мустаҳкам ва сифатли темир дарвоза ҳамда эшиклар ҳам ишлаб чиқариб, халқимиз ишончини қозонган. Темир дарвоза ва эшиклар сув, чанг ва ҳарорат ўзгаришларига чидамли бўлиб, юқори мустаҳкамлиги билан ажралиб туради. Ёпилиш ва очилиш механизмлари силлиқ ва ишончли ишлайди, бу эса фойдаланишда қулайликни таъминлайди.

Шунингдек, ҳар бир буюртма учун алоҳида дизайн ва мослашувчанлик таклиф қилинади, бу эса мижоз эҳтиёжларини максимал даражада қондириш имконини беради. Маҳаллий бозорда ушбу маҳсулотлар замонавий ва қулай нархларда тақдим этилиб, истеъмолчилар эҳтиёжини тўлиқ қондиришга қаратилган. Темир дарвоза ва эшиклар корхонанинг бошқа маҳсулотлари каби юқори сифат меъёрларига жавоб беради ва узоқ муддат давомида самарали хизмат қилади.

Бугунги кунда “Amu metal-kovka art” корхонасида 8 нафар доимий ишчи фаолият юритмоқда. Корхонада шунингдек, касб ўрганиш истагидаги ёлланма ишчилар ҳам ишлайди. Жасурбек Бобожоновнинг шогирдлари орасидан кўплаб усталар етишиб чиқди, бу эса ҳудуддаги касб-ҳунар ривожига катта ҳисса қўшмоқда. 

Жасурбек Бобожонов раҳбарлигидаги “Amu metal-kovka art” МЧЖ томонидан маҳаллийлаштирилган ва энерготежамкор маҳсулотлар нафақат истеъмолчиларга иқтисодий манфаат келтирмоқда, балки ҳудуд иқтисодиётининг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. Шубҳасиз, бу каби фаолият мамлакатда кичик бизнесни ривожлантириш ва иқтисодий барқарорликка эришиш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019