16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 402

Амударёликлар томорқаларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишмоқда

Амударёликлар томорқаларидан самарали фойдаланиб, юқори даромад олишмоқда

Амударёликлар азалдан меҳнатсевар халқ, ерга меҳри баланд. Бугун қишнинг изғиринли кунларида ҳам юртдошларимиз томорқаларидан унумли фойдаланиб, ихчам иссиқхоналар ташкил қилишган, иссиқхоналарда турли кўкатлар ҳамда сабзавот маҳсулотларини етиштириб, ички бозорларимизни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келишмоқда.

Хусусан, Қиличбой овули ҳудудида яшовчи Қўчқорбой Нуримов 25 сотих томорқасининг 5 сотихига ихчам иссиқхона ташкил этиб, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиб келмоқда. Томорқанинг 10 сотих майдонида яратилган интенсив боғдаги турли мевали дарахтлардан ҳам яхши ҳосил олинмоқда. Қўчқорбой ака айни пайтда иссиқхонасида кўк пиёз ва кўкатлар етиштирмоқда, баҳор фаслининг бошларида эса, бодринг ва помидор экишни режалаштирмоқда.

Оилавий меҳнат натижасида томорқадан юқори даромад олиниб, оиланинг иқтисоди тобора яхшиланмоқда. Қўчқорбой аканинг меҳнатлари туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан рағбатлантирилиб, доимий қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Ҳамюртимизнинг фидокорана меҳнатлари эътироф этилиб, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунда чекка ҳудудлардаги аҳолининг томорқаларидан самарали фойдаланишига, ихчам иссиқхоналар ташкил этилиши орқали аҳоли даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, кенг имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакат аҳолисига сифатли ва кафолатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мазкур соҳада банд бўлган аҳоли даромадларини оширишни қўшимча рағбатлантириш каби устувор мақсадларга хизмат қилмоқда.

Амударё туманининг Холимбег овулида яшовчи Эркин Қўшаев ҳам меҳнатсеварликни ўзининг ҳаётий шиори қилиб олган инсонлардан бири десак, асло муболаға бўлмайди. Эркин ака хонадонига ташриф буюрган ҳар бир меҳмоннинг жуда катта ҳавас ва унутилмас таассуротлар билан қайтиши, шубҳасиз.

Биз ҳам ижодий жамоамиз билан “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳибининг томорқаси билан танишар эканмиз, жуда катта меҳнат ва ўз устида ишлаш орқали эришилган натижаларни кўриб ҳайратда қолдик. Хонадоннинг ўзгача файзи унинг эгаларининг очиқкўнгиллигидан, самимийлигидан эканига ишонч ҳосил қилдик. Уй олдидаги 10 йиллик тарихга эга ҳайбатли арча дарахтлари ҳовлига кўрк бағишлаб турибди.

Эркин ака томорқасида лимон, қулупнай, араб хурмоси каби мевалар етиштиришни йўлга қўйган бўлиб, 30 сотих экин майдонининг 2 сотихида ихчам иссиқхона ташкил этган ва унда етиштирилаётган лимондан бу йил иккинчи маротаба ҳосил олмоқда. Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан лимон кўчатларини кўпайтиришни йўлга қўйиш борасида тегишли тавсиялар ҳамда амалий ёрдамлар берилиб келинмоқда.

Шунингдек, томорқада эрта баҳордан сабзавот ва полиз экинларини экишга ерларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Томорқачи ўзи етиштирган картошка, пиёз, карам, қовун, тарвуз каби маҳсулотларни нафақат туманимиз ички бозорларига, балки қўшни туманлар бозорларига ҳам етказиб, уларни ҳам сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда. Ердан олинадиган даромад ҳам йил сайин ортиб бормоқда. Томорқада етиштирилган ҳосилдан йилига 100 млн сўмга яқин даромад олиниши тинимсиз ва самарали меҳнат натижасидир.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026