16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:05
Иқтисодиёт 👁 729

2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати бўйича муҳим ўзгаришлар тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка тушунтирилди

2025 йилга мўлжалланган солиқ сиёсати бўйича муҳим ўзгаришлар тадбиркорлар ва кенг жамоатчиликка тушунтирилди

Хабарингиз бор, ҳар йили йил якунида келгуси йил учун солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ва бюджет параметрлари тасдиқланади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида Солиқ кодексига киритилган ўзгаришлар ҳамда 2025 йилда солиқ сиёсатидаги янгиликларни тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси бошлиғи Халмурза Бекчанов, Савдо-саноат палатаси бошлиғи Казбек Артиков, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этишди.

Семинарда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан солиқ тизимига киритилган муҳим янгиликлар бўйича батафсил ахборот берилди. 

Қайд қилинганидек, мазкур қонун ҳужжатлари билан Солиқ кодексининг 37та моддасига, шунингдек Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу ўзгаришлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш, иқтисодий фаолликни ошириш ва солиқларнинг самарадорлигини таъминлашга қаратилган. 

Хусусан, 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган камбағал оила аъзолари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланди. 2024 йил 1 сентябрдан 2027 йил 1 сентябрга қадар тадбиркорлар томонидан касбга ўргатиш учун ишга қабул қилинган мактаб, коллеж ва техникум ўқувчиларига даромад солиғи ҳамда уларнинг ойлик иш ҳақига ҳисобланган ижтимоий солиқ 1 фоиз миқдорида белгиланди. 2028 йил 1 январга қадар магистрал йўллар бўйида кўчма савдони ташкил қилган 30 ёшгача бўлган ёшлар ўз фаолиятининг дастлабки 6 ойи давомида солиқларни тўлашдан озод этилди.

Шунингдек, IT-парк резидентларига қўшимча қиймат солиғидан ташқари барча солиқларни тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилиб, ушбу секторни ривожлантиришга қўшимча имконият яратилди.

Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқдан ташқари барча турдаги солиқлардан озод қилинди.

Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган жисмоний шахслар ва тадбиркорлар учун қатор имтиёзлар, рағбатлантириш чоралари белгиланди.

2028 йил 1 январга қадар умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди.

Бундан ташқари, бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган ставкаси товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлганда йилига 30 млн сўм, 500 млн сўмдан юқори бўлганда 40 млн сўм миқдорида белгиланди.

Нотурар объектлар бўйича мол-мулк солиғининг асосий ставкасини сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қиймат, жисмоний шахсларнинг турар объектлари бўйича мол-мулк солиғи, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий миқдорда белгиланган ставкалари 10 фоизга оширилди.

Умуман олганда, солиқ сиёсати ўзгаришлари натижасида тадбиркорлар ва аҳоли ихтиёрида тахминан 3 триллион сўм маблағ қолиши кутилмоқда.

Семинар давомида тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва кенг жамоатчилик мазкур ўзгаришлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволларига батафсил жавоб олишди.

Шоҳзод Қурбонбоев

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026