16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:35
Иқтисодиёт 👁 672

Пенсия таъминоти: ислоҳотлар, рақамлар, таҳлил

Пенсия таъминоти: ислоҳотлар, рақамлар, таҳлил

Пенсия ҳақида гап кетганида содда ва самимий халқимизнинг ажиб одатлари эсингга тушади... Дунёнинг аллақайси бурчагида давлатдан қарилик нафақаси олаётган нафақахўрдан пулларини нимага сарфлаётгани ҳақида сўралса, ўзига шахсий нимадир харид қилиши, саёҳатга бориши, умуман, нафақасини ўзи учун йўналтираётганини айтиши мумкин. Бизнинг болапарвар, нур юзли кексаларимизнинг кўпчилиги эса нафақа пулидан шириндан-шакар невараларига ҳам “улуш” бериши ҳеч кимга сир эмас. Ҳа, нуронийларимиз доимо уйим, оилам, фарзандларим, дея яшайди. Ҳар неъматни биргаликда баҳам кўради.

Сўнги йилларда кексаларимизга бўлган эътибор, уларнинг моддий таъминоти, жамият ҳаётидаги иштирокига алоҳида урғу берилиб, пенсия тизими ҳам ислоҳ қилинди. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 1 ноябрдаги “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш учун амалдаги тартибга қўшимча равишда уларнинг хоҳишига кўра, Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам ариза бериш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб, фуқароларга ёшга доир пенсияларни “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида белгиланган ёшга тўлиши муносабати билан алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда, проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этилади.

Амударё туманида ҳам бу соҳада қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва ижросига соҳа ходимлари томонидан алоҳида масъулият билан ёндашилмоқда. Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Амударё тумани бўлимида бугунги кунда 8 нафар ходим фаолият юритади. Улар ўз иш фаолияти давомида соҳага оид янгиликлар, қабул қилинаётган Қарорлар ижроси, мазмун-моҳияти, шунингдек, пенсия масаласида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар муҳокамаси ҳамда галдаги вазифалар юзасидан ўзаро тез-тез суҳбатлар олиб борадилар. Бу эса, ишларнинг ўз вақтида, тизимли олиб борилишига замин яратади.

Маълумот учун, 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра туманимиздаги пенсионерлар сони 24 минг 601 нафарни ташкил қилади. Уларга ҳар ойда 30,8 млрд сўм тўланиб келинмоқда. Шундан, 18 минг 771 нафарига банк пластик карталари орқали, 5 минг 830 нафарига эса нақд пул кўринишида пенсия ўз вақтида тўлаб келинмоқда.

Маълумки, айрим оилаларнинг моддий ҳолати яхшиланишида оила бюджетига ҳар ой кираётган тушумлар билан бир қаторда давлатимиз томонидан берилаётган пенсия таъминотининг ҳам ўз ўрни бор. Баъзи кексаларимиз ёки ногиронлиги бўлган шахслар ўз пенсияси ёки нафақаси ҳисобидан соғлиғини тиклаши, санаторийларга бориши ёки ўзи учун зарур бўлган воситани харид қилиши мумкин. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, пенсияларнинг ўз вақтида тўланиши муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ёшга доир пенсия олувчи 20 минг 266 нафар амударёликлар ҳам давлатимизнинг ижтимоий таъминотга қаратаётган эътиборидан мамнун.

Хабарингиз бор, фуқароларнинг пенсия таъминоти соҳасидаги қонунчиликни амалиётда қўллашда юзага келаётган турли хил ёндашувларнинг олдини олиш ва коррупцияни юзага келтирувчи ҳолатларга барҳам бериш, ижтимоий адолат тамойилидан келиб чиқиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини ошириш, уларнинг меҳнатини муносиб баҳолаш, шунингдек пенсия миқдорини кўпайтириш мақсадида 2022 йил 26 октябрда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган эди. Унга кўра, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланиши, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилиши белгиланган. Бунда, пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Бу эса, ўз навбатида, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга, ижтимоий адолат тамойилларидан келиб чиқиб, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, турмуш даражасини оширишга хизмат қилади.

Ҳозирда туманимизда ногиронлик пенсияси олувчилар 2 минг 936 нафарни ташкил қилади. Шундан, I гуруҳ кўз касаллиги бўйича рўйхатда турган нафақа олувчилар 312 нафар, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 482 нафар, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 2 минг 339 нафар, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар 115 нафарни ташкил этади. Шу билан бирга, 1 минг 265 нафар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар рўйхатга олинган.

Кейинги йилларда пенсия тизимида бир қатор норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Шу билан бирга соҳада фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларга ечим топиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг “1271” мурожаатларни қабул қилиш қисқа рақами ҳамда жамғарманинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари фаолият кўрсатмоқда. Албатта, бундан кўзланган мақсад битта – халқни рози қилиш. Халқ ўз ҳаётидан рози бўлган юртда эса ўзаро тотувлик ҳукм суради.

Азиза Мадраҳимова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026