16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 07:09
Сиёсат 👁 593

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 6-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 6-сессияси тўғрисида ахборот

Жорий йилнинг 21 февраль куни Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 6-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши Раиси ўринбосари – 3-Дўстлик сайлов округидан депутат Мадамин Казаков олиб борди. Сессия котиблигига 6-Бўстон сайлов округидан депутат Мақсуд Саъдуллаев сайланди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йил якунига қадар туманда амалга ошириладиган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Фахриддин Юсупов ҳисобот берди.

Фахриддин Юсупов ўз ҳисоботида туманда аҳоли даромадини ошириш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бириктирилган иқтисодий комплекс, банклар ҳамда “Маҳалла еттилликлари” билан биргаликда қатор ишлар амалга оширилганини қайд қилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг белгиланган прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар хусусида сўз юритди.

Ҳисоботда келтирилишича, ўтган йил мобайнида иқтисодий кўрсаткичларда юқори ўсиш суръати кузатилган бўлиб, саноат маҳсулотлари ҳажми 112,1 фоизга, хизматлар ҳажми 117,4 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари ҳажми 105,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 104,2 фоизга ўсган. 2024 йилда туманда 15 минг 836 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, йил якуни билан амалда 20 минг 855 та иш ўринлари яратилган ва режа 132 фоизга бажарилган.

Сессия кун тартибидаги туман маҳаллий бюджетининг 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида ва йил якуни бўйича ижроси тўғрисидаги масала юзасидан туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Жумамуродов ҳисобот берди.

Ҳисоботда 2024 йил 9 ой давомида Амударё тумани маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси жами 46 млрд 803,1 млн сўм қилиб белгиланган бўлиб, ушбу режа жами 47 млрд 673,6 млн сўмга, яъни 870,5 млн сўмга ортиғи билан бажарилгани, ушбу даврда маҳаллий бюджетнинг харажатлари жами 198 млрд 138,9 млн сўм қилиб белгиланган бўлиб, амалда 185 млрд 856,8 млн сўмлик маблағлар сарфланган.

Сессияда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Давлат кадастрлари палатаси туман филиали бошлиғи Шерзод Султанов ҳисобот берди.

Депутатлар шунингдек туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақида мазкур бўлим бошлиғи ўринбосари Ибрагим Ражаповнинг ҳисоботини тингладилар.

Ҳисоботда қайд қилинганидек, 2024 йил мобайнида 404-сонли Президент қарори асосида Беруний маҳалласи ҳудудида жойлашган 31-сонли мактабга 330 ўринли, Хизр эли маҳалласи ҳудудида жойлашган 46-сонли мактабга 300 ўринли, Жумур овул маҳалласи ҳудудида жойлашган 48-сонли мактабга 240 ўринли қўшимча бинолар ҳамда мазкур мактабга 12га 24 метр ўлчамли спорт зали, бундан ташқари Қорамон маҳалласи ҳудудига давлат инвестиция дастури асосида 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси, Қангли овулида жойлашган 49-сонли мактабгача таълим ташкилотига эса 90 ўринга мўлжалланган янги бино қурилиши ишлари сифатли тарзда якунига етказилган.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағларни қайта тақсимлаш масаласи юзасидан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими директори Ғуломжон Дуйсенбаев сўзга чиқиб, маҳаллаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, жамғарма маблағларини маҳаллалар ўртасида қайта тақсимлаш тўғрисидаги таклиф киритди ва таклиф депутатлар томонидан маъқулланди.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди, ҳисоботлар ва олдинда турган вазифалар бўйича режалар таҳлил қилинди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунинг билан халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019