16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:33
Қишлоқ хўжалиги 👁 411

Томорқа – даромад манбаи ва фаровонлик кафолати

Томорқа – даромад манбаи ва фаровонлик кафолати

Баҳор фасли деҳқонлар учун янги ҳаёт, янги имкониятлар мавсуми. Она замин яшил рангга бурканиб, табиат уйғонган сари меҳнатсевар инсонлар ҳам дала ва томорқа ишларига киришади. Мамлакатимизда аҳолининг томорқалардан самарали фойдаланиши, даромад топиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар аҳоли учун ҳақиқий имкониятга айланди.

Амударё туманининг Арнабўйи маҳалласида меҳнаткаш деҳқон ва тадбиркорлар маҳалла раиси Шуҳрат Султанов ва ҳоким ёрдамчиси Сирож Уразматовларнинг саъй-ҳаракатлари билан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, деҳқончилик ва томорқа орқали яхши натижаларга эришмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар аҳоли дастурхонлари тўкинлигига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Жамолиддин Раимбоев иссиқхонасида баҳор мавсумига мос бодринг уруғлари экилган бўлиб, бугунги кунда униб чиққан. Иссиқхона эгатлари плёнка билан қоплангани туфайли иссиқлик таъсири оширилиб, ҳосилдорлик юқори бўлиши таъминланмоқда.

Жамолиддин Раимбоев болалигидан деҳқончиликка қизиқиб келган. Аввал озиқ-овқат савдоси билан шуғулланган, бугун эса яхши кўрган касби орқали даромад топиш мақсадида иссиқхона ташкил этди. 2024 йил июнь ойида 30 сотих ер майдонида иссиқхона қуришга киришган тадбиркор июль ойи ўрталарида бодринг экиб, бир ой ичида илк ҳосилни олди.

Иссиқхонада маҳаллий ва сараланган навли бодринглар етиштирилмоқда. Томчилатиб суғориш тизимининг жорий этилиши сув тежамкорлигини таъминлаб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Иссиқхона қуриш ишлари андижонлик тажрибали усталар томонидан бажарилган. Раимбоевлар оиласи иссиқхона орқали йил давомида 3 марта ҳосил олишга эришмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун банкдан 5 йил муддатга 280 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олинган. Ҳар бир экиш мавсумида экин 2 ой давомида ҳосил беради ва маҳаллий бозорларга етказиб берилади.

Маҳалладаги яна бир меҳнаткаш томорқачи Ойбек Халиллаев ҳам оиласи билан 4 сотихлик иссиқхонасида асосан бодринг етиштиради. Бу йил деҳқон синов тариқасида помидор ва қалампир экишга ҳам бел боғлади. Иссиқхонадан ташқари 30 сотихдан иборат томорқасида картошка, карам, шунингдек, бодринг ва помидор етиштириш билан шуғулланади. Бугунги кунда картошка экиш ишлари якунланган бўлиб, иссиқхонага ўз кўчатхонасида етиштирилган бодринг кўчатларини ўтказмоқда.

Ойбек ака меҳнатсевар ва иродали инсон. У ногиронлиги бор бўлишига қарамай, тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги билан ҳалол ризқ топмоқда. Баъзи одамлар соғлом бўлса-да, ҳаётдан нолиб яшайди. Ойбек ака эса турмуш ўртоғи Гулнора Аметова ва фарзандлари билан фидокорона меҳнати билан оилага даромад келтирмоқда.

Ойбек Халиллаевнинг онаси – 75 ёшли Гулчеҳра она Тураева ҳам ҳалигача фаол меҳнат қилади. У фарзандларига бош бўлиб, томорқада ёшлардек серғайрат ишлайди. Гулчеҳра она неваралари учун сабоқ ва меҳнаткашликнинг ёрқин намунасидир.

Томарқадан олинган даромад орқали Ойбек Холиллаевнинг катта қизи Малоҳат Болтабоева Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Миллий тадқиқот университетида таҳсил олмоқда, кичик қизи Маҳлиё Болтабоева эса 10-синф ўқувчиси.

Бу оила нафақат иссиқхоначилик, балки чорвачилик ва асаларичилик билан ҳам шуғулланиб, турли соҳаларда ўзини синаб кўрмоқда.

Бугунги кунда давлат томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқончилик ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилаётгани кўпчилик учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Ёш оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакиллари учун бундай имкониятлар – мустақил бизнес ташкил этиш ва оилавий даромадни оширишда катта ёрдам бўлмоқда.

Энг муҳими, томорқа – даромад манбаи. Агар инсон ҳаракат қилса, ер унга саховатини аямайди. Ҳар қандай шароитда ҳам меҳнат қилиб, илм ва тажрибасини бойитган киши ўзининг ва оиласининг фаровонлигини таъминлай олади.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026