16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:33
Адабиёт 👁 876

Амударёда V Республика китобхонлик ҳафталиги юқори савияда ўтди

Амударёда V Республика китобхонлик ҳафталиги юқори савияда ўтди

Мамлакатимизда маънавият, маърифат ва мутолаа маданиятини юксалтириш, жамиятда китобга бўлган қизиқишни оширишга қаратилган ташаббуслар тобора кенг кўлам касб этмоқда. Ана шундай маънавий тарғиботнинг ёрқин ифодаси бўлган “Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 21–27 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида юқори руҳда ўтказилди.

Китобхонликни тарғиб қилиш, китобга меҳр уйғотиш, аҳоли, айниқса, ёшларни мутолаага кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган мазкур ҳафталик давомида мамлакат бўйлаб кенг қамровли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Улар орасида янги китоблар тақдимоти, китоб ярмаркалари, акция ва викториналар, маҳорат дарслари, ижодкорлар билан учрашувлар, “Ноширдан китобхонга” тамойили асосидаги савдо-ярмаркалар каби тадбирлар алоҳида ўрин тутди. Бундай тадбирлар орқали китобхонлар замонавий адабиёт, нашриёт фаолияти ҳамда ижодкорлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Ҳафталик доирасида кейинги йилларда нашр этилган китоблар тақдимоти, таниқли ва ёш адиблар билан мулоқот, нашриёт ва матбаачилик соҳаси вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ўтказилиб, умумий дастурнинг мазмундор ва манфаатли бўлишига хизмат қилди.

Айни шу кунларда Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказида туманимизнинг ижодкорларидан бири, шоира Зулфия Оллаёрова билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда зиёлилар, Амударё муҳандислик техникуми талабалари ҳамда умумтаълим мактабларидан ташриф буюрган китобхон ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди. Учрашувда китобнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни, ҳаётда мустаҳкам таянч сифатидаги аҳамияти хусусида фикрлар билдирилди.

Шу куни, шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд куни муносабати билан “Шеърларида Ватан тасвири” номли китоб кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Шоир ижоди кенг тарғиб қилинган мазкур кўргазма китобхонларда миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини уйғотди.

Китобхонлик ҳафталиги доирасида “Яхши китобларни бугун ўқинг” шиори остида “Манзилимиз – маънавият бекати” деб номланган интеллектуал ўйин ўтказилди. Туман ИИБнинг “Юристлар”, Амударё муҳандислик техникуми талабаларидан тузилган “Зукколар” ҳамда ёш китобхонлардан ташкил топган “Китобхонлар” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган мазкур беллашувда иштирокчилар китобга оид билим ва фикрлаш қобилиятида ўзаро куч синашишди. Ғолиблар ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Бундан ташқари, “Маҳалла – оила – кутубхона”, “Маърифатпарвар аёллар”, “Бугунги ёшлар ва ижод: адабиётга қанчалар яқинмиз?” каби давра суҳбатлари, “Адабий устахона” маҳорат дарслари, “Табиат қўйнида мутолаа – китобтерапия” сингари тренинглар ҳамда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида китоб ва атроф-муҳит муносабатига бағишланган маърифий чиқишлар ҳам ташкил этилди.

Китобхонлик ҳафталиги доирасида фаол иштирок этган китобхонлар, ёш мутахассислар, талабалар ҳамда тадбир ташкилотчилари ахборот-кутубхона маркази маъмурияти томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Мазкур ҳафталик болалар ва ёшларда китобга қизиқиш уйғотиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ижодий ва танқидий фикрлаш қобилиятини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этди. Энг муҳими, китобни ҳаёт тарзига айлантириш, китобхонлар сафини кенгайтиришда бундай тадбирлар катта аҳамиятга эга. Зеро, китоб бор жойда маърифат бор, маърифат бор жойда эса тараққиёт ва инсон камолоти сари йўл очиқдир.

Ш. Оллаберганова, туман ахборот-кутубхона маркази мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026