16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 03:36
Иқтисодиёт 👁 720

Амударё туманида аҳолини кўмир билан таъминлашда муҳим қадам – Жумуртов темирйўл станцияси ишга туширилди

Амударё туманида аҳолини кўмир билан таъминлашда муҳим қадам – Жумуртов темирйўл станцияси ишга туширилди

Аҳоли учун куз-қиш мавсумларида барқарор ва сифатли иссиқлик манбаига эга бўлиш муҳим масала саналади. Айниқса, қишлоқ жойларида яшовчи истеъмолчиларни кўмир билан ўз вақтида ва узлуксиз таъминлаш димий долзарб масала. Бу борада эса инфратузилманинг ўрни алоҳида.

Амударё туманига кўмир дарёнинг ўнг қирғоғида жойлашган махсус базадан келтирилар эди. Бу эса айни қиш мавсумида дарёдан ўтишда маълум қийинчиликларни, ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқарар эди. Эндиликда бу муаммога барҳам берилиб, туманнинг Жумуртов шаҳарчасида янги темирйўл станцияси ва кўмир етказиб бериш маркази ишга туширилди.

Мазкур станциянинг ишга туширилиши туманнинг ёқилғи таъминоти занжирида узлуксизликни таъминлаш, вақт ва масофани тежашда муҳим роль ўйнайди. Эндиликда кўмир темирйўл орқали тўғридан-тўғри Жумуртовга етказиб берилади, бу эса автомобиль транспортига бўлган юкламани, йўллардаги тирбандлик ва харажатларни камайтиришга хизмат қилади.

Янги станция очилиши билан аҳолига кўмирни узоқ масофалардан ташиб келиш зарурати йўқолди. Энди фуқаролар ўз ҳудудларига яқин манзилдан, транспорт учун камроқ пул сарфлаб сифатли кўмир харид қилиш имкониятига эга.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, амударёлик истеъмолчиларга кўмир маҳсулоти “Кўмир таъминоти” МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалига қарашли омбордан етказиб берилади. 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида бюджет ташкилотлари учун 6 минг 153 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган. Шундан ҳозирги кунда 279 тонна кўмир қабул қилиб олинган ва тарқатиш ишлари бошланмоқда. Шунингдек, аҳоли учун 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумида 27 минг 706 тонна кўмир олиб келиш режалаштирилган.

Янги станциянинг иш бошлаши маҳаллий иш ўринларини яратишга ҳам хизмат қилмоқда. Юк тушириш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларида ўнлаб маҳаллий аҳоли иш билан таъминланмоқда. Бу эса иқтисодий фаолликни ошириб, ижтимоий барқарорликка ҳисса қўшмоқда.

Янги тизим орқали етказиб бериладиган кўмир маҳсулоти сифат жиҳатидан назорат қилинади. Тақсимот жараёнларида шаффофлик, адолат ва самарадорлик тамойиллари асосида иш олиб борилади.

Жумуртов шаҳарчасида кўмир етказиб берувчи темирйўл станциясининг ишга туширилиши – бу аҳолини барқарор иссиқлик билан таъминлаш ва ҳудудий инфратузилмани ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Аҳолининг кўплаб оворагарчилик ва сарсон-саргардонликларига барҳам берилиб, муаммолари бартараф қилинмоқда. Кўмирни узоқ масофалардан олиб келиш, нархнинг сунъий ошиши, етказиб беришда юзага келадиган кечикишлар каби муаммолар аҳолининг кундалик ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатиб келаётган эди. Эндиликда бу муаммолар ортда қолмоқда.

Бугун Жумуртов шаҳарчасида ва бутун туманимизда яшовчи аҳоли йиллар давомида йиғилиб қолган муаммонинг ҳал бўлганидан мамнун. Эндиликда ҳар бир хонадон, ҳар бир ижтимоий муассаса куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўришда ишончли таъминот тизимига эга.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026