16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:06
Қишлоқ хўжалиги 👁 259

“Қумли овул” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғим ишлари авжида

“Қумли овул” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғим ишлари авжида

Айни кунларда Амударё туманидаги ҳосилдор дала майдонларида бободеҳқонлар ҳамда миришкор фермерлар учун йилнинг энг масъулиятли ва меҳнатталаб палла — ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди. Бу палла деҳқон учун имтиҳон. Юртнинг озиқ-овқат хавфсизлиги эса айнан шу имтиҳон натижасига боғлиқ. Йил давомида сидқидилдан қилинган меҳнат, яхши ният билан ерга ташланган уруғ бугун ўз самарасини кўрсатмоқда. Эндиги вазифа — ҳосилни ўз вақтида ва йўқотишларсиз йиғиб олиб, юксак ғалла хирмонини бунёд этишдир.

Туманда мавсумга пухта тайёргарлик кўрилган. Ғалла ўрим-йиғим ишларини самарали ташкил этиш, техникаларни ишга шай ҳолатга келтириш, мутахассисларни жалб қилиш ва хавфсизликни таъминлаш юзасидан аниқ режалар асосида иш олиб борилмоқда.

Жорий йилда тумандаги 270 та фермер хўжалиги томонидан 4 минг 800 гектар майдонга буғдой экилган. Ушбу ерлардан олинган ҳосилнинг 11 минг 130 тоннасини контрактация шартномаси асосида қабул масканларига топшириш режалаштирилган. Ялпи ҳосилнинг қолган қисми эса фермерлар ва деҳқонлар ихтиёрида қолади.

Туманнинг Холимбег овулида фаолият юритаётган “Қумли овул” фермер хўжалиги раиси, кўп йиллик тажрибага эга фермер Отабек Йўлдошев бошчилигидаги жамоа бу йил 13 гектар майдонга буғдой экиб, 40 тонна ҳосилни контрактация шартномаси асосида сотишни мақсад қилган. Барча агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани боис далаларда мўл ҳосил етиштирилди.

Юқори ҳосилга эришиш учун сидқидилдан меҳнат қилиш, тупроқ билан тиллашиш, парвариш ишларини ўз вақтида ва тўғри амалга ошириш талаб этилади. Далада ҳосил мўл бўлса, эл дастурхони ҳам тўкин бўлади. Ана шунда деҳқон ўз мақсадига етади.

Мавсум давомида ишлар аниқ режа асосида ташкил этилган. Жумладан, туманда 23 та махсус отряд тузилган бўлиб, ҳар бирига 3 нафардан мутахассис бириктирилган. Бу жамоалар таркибида 23 нафар отряд раҳбари, 23 нафар ички ишлар бўлими ходими ҳамда 23 нафар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили фаолият олиб бормоқда. Бундай чора-тадбирлар ўрим самарадорлигини ошириш ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ғалла ўриш ишларини сифатли ва қисқа муддатда амалга ошириш мақсадида 131 та қишлоқ хўжалиги техникаси, жумладан, 18 та замонавий ғалла ўриш комбайни, юк ташувчи воситалар ҳамда бошқа зарур техникалар жалб этилган. Ҳар бир техника тўлиқ профилактикадан ўтказилган, хизматга шай ҳолатда. Дала ишлари мунтазам назорат қилинаётгани эса иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Деҳқон учун энг улуғ мукофот — хирмонлар тўлиб, эл дастурхонида тўкинлик ҳукм суриши. Миришкорлар меҳнати самарасида омборлар донга тўлмоқда.

Тумандаги фермерлар бу йил ҳам ҳалол меҳнат самарасини яқин кунларда намоён этади. Агар ҳосил тўлиқ ва сифатли йиғиб олинса, омборлар дон билан тўлади, халқ дастурхонида тўкинлик бўлади. Деҳқоннинг хирмони тўлса — юртда барака бўлади.

Бу — фақат деҳқоннинг ютуғи эмас, балки бутун халқ дастурхонидаги тўкинлик, фаровонлик тимсолидир. Чунки ҳар бир бошоқ дон ортида ҳалол меҳнат, юрт фаровонлигини таъминлаш масъулияти туради.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026