16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:24
Фан ва таълим 👁 285

31-сонли ДМТТда “Хайр, боғча – салом, мактаб!” номли тадбир ўтказилди

31-сонли ДМТТда “Хайр, боғча – салом, мактаб!” номли тадбир ўтказилди

Ёш авлод тарбияси – жамият тараққиётининг асосий пойдевори саналади. Болаларнинг илк қадамлари, таълимга бўлган муҳаббати ва келажакка ишончи мактабгача таълим муассасаларида шаклланади. Амударё туманининг Тўлқин овули ҳудудида жойлашган 31-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳам ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Яқинда ушбу муассасада болажонларни мактабга кузатиш муносабати билан “Хайр, боғча – салом, мактаб!” номли байрам тадбири ташкил этилди. Жорий йилда мазкур муассасанинг 38 нафар тарбияланувчиси мактаб остонасига қадам қўйиш арафасида турибди. Уларнинг кўзларидаги самимий ҳаяжон, янги таълим маскани сари интилиш байрамона тадбирда яққол акс этди. Тадбир доирасида болажонлар Тўлқин овулидаги 33-сонли умумтаълим мактаби ҳамда устозлари билан таништирилди.

Тадбирнинг адабий-бадиий қисми овулдаги аҳоли дам олиш масканларидан бирида давом эттирилди. Унда муассаса директори Ҳуррият Тўқлибоева, тарбиячилар, болажонлар ҳамда уларнинг оналари ва бувилари фаол иштирок этди. Тадбир Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари билан бошланди.

Шундан сўнг кўп йиллик тажрибага эга устоз-тарбиячи Турсуной Раметова сўзга чиқиб, барча тарбияланувчиларга келгуси мактаб ҳаётида муваффақиятларга тилакдошлик билдирди. Шунингдек, болаларни мактабда ҳам ана шундай билимга чанқоқлик билан ўқишга чорлади.

Сўзга чиққанлар томонидан мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, боғчаларда болаларни ҳар томонлама ривожлантириш учун яратилган шароитлар ҳақида сўз юритилди. Таъкидланганидек, боғчада яхши тарбия олган бола мактаб таълимини ўзлаштиришда зийраклиги ва фаоллиги билан бошқа тенгдошларидан ажралиб туради.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, бугунги кунда 31-сонли мактабгача таълим ташкилотида 36 нафар ишчи ва ходим фаолият юритмоқда. Улардан 15 нафари тарбиячи-педагоглар бўлиб, 13 нафари олий маълумотли мутахассислардир. Шунингдек, муассасада уч нафар 1-тоифали ва икки нафар 2-тоифали тарбиячи фаолият олиб бормоқда. Ёрдамчи тарбиячилар эса мунтазам касбий ўқувларда қатнашиб, болалар қалбидан муносиб ўрин эгаллашган. Ҳозирда муассасада 5 та гуруҳда жами 150 нафар бола таълим-талим-тарбия олмоқда.

Болажонларнинг ижодий чиқишлари тадбирнинг ҳаяжонли қисмига айланди. Улар она Ватан, мактаб, боғча ва болалик ҳақидаги шеърларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ифодали тарзда ёддан ўқишди. Шўх қўшиқлар садоси остида рақслар ижро этиб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Шунингдек, болаларнинг оналари ва бувилари ҳам сўзга чиқиб, тарбиячилар меҳнатини юксак баҳоладилар ҳамда самимий миннатдорлик изҳор этдилар. Ота-оналар фарзандларининг келгуси таълим босқичларида ҳам фидоий устозлар қўл остида яхши натижаларга эришишига тилакдошлик билдирдилар.

Тадбир нафақат кичкинтойлар, балки уларнинг ота-оналари учун ҳам унутилмас хотира сифатида ёдда қолди.

Равила Чўтбоева, 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026