16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:05
Сиёсат 👁 423

Ёшлар – тараққиёт таянчи

Ёшлар – тараққиёт таянчи

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама камол топишларига шароит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги эзгу ташаббус ва ислоҳотларнинг жойлардаги ижросини, айниқса, ёшлар ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётганини амалий мисоллар орқали кўриш мумкин. Амударё туманида ўтказилган навбатдаги медиа-тур айнан мана шундай ёндашувни ёритишга қаратилди.

Амударё тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган медиа-турда “Амударё” телеканали ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси журналист ва мухбирлари иштирок этиб, туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан бевосита танишдилар.

Медиа-тур давомида иштирокчилар бир қатор маҳаллаларда бўлиб, ёшларнинг ўз ташаббуслари билан йўлга қўйган фаолиятини кўздан кечирдилар. Жумладан, Бой овул маҳалласида яшовчи Даврон Гулмонов фаолияти барчада катта таассурот қолдирди. Унга ёшлар етакчиси кўмагида юмшоқ мебеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилган. Бугун Давроннинг меҳнати эвазига беш нафар ёшнинг бандлиги таъминланган, бу эса нафақат унинг оиласи, балки жамият фаровонлиги учун ҳам хизмат қилмоқда.

Янгиобод маҳалласида яшовчи Барно Муродованинг эса пишириқ ва ширинликлар ишлаб чиқариш ташаббуси қўллаб-қувватланган. У ҳам 100 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. Ҳозирда Барно 2 нафар ёшни иш билан таъминлаган бўлса, қўшимча равишда 5 нафар шогирдни тайёрламоқда. У хотин-қизларни нафақат иш билан таъминламоқда, балки кондитерлик сир-асрорларини ўргатиб, касбга йўналтирмоқда.

Шунингдек, Оқ олтин овулида яшовчи Зарифа Қуролбоева ёшларга ажратилган ер майдонидан самарали фойдаланиш орқали оиласига қўшимча даромад олиб кирмоқда. Унга ажратилган 30 сотих ер майдонининг 10 сотихига помидор, 20 сотихига тарвуз экилган. Ҳозирда ҳосил мўл-кўл, оилавий меҳнат натижасида хонадоннинг турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда.

Ташриф давомида журналистлар ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг орзу-режалари, келажакдаги мақсадлари хусусида суҳбатлашдилар. Мулоқотлар шуни кўрсатдики, бугунги ёшлар ўз ҳаётини мустақил қуришга, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга интилмоқда. Уларга зарур имконият ва ишонч берилса, улар ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлашга тайёр.

Давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор ва кўмак, яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар эвазига юзага келаётган бу каби ташаббуслар шубҳасиз, келажакда бутун жамият тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Ёшларга берилган имкон – келажакка қилинган сармоя. Амударёлик ёшлар эса бу имкониятни тўғри англаб, ўз ҳаракати, меҳнати ва фидойилиги билан фаровонлик сари дадил қадам ташламоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026