16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 10:44
Сиёсат 👁 412

“Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи йил сайин мустаҳкамланмоқда. Уларнинг иқтисодий фаоллигини кучайтириш, тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, “Аёллар дафтари” орқали моддий ва маънавий қўллаб-қувватланаётган аёлларнинг ўз йўлини топиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, бошқаларга ҳам йўл кўрсатиши амалдаги ислоҳотларнинг самарасидир. Бугун тадбиркор аёллар нафақат ўз оиласи, балки бутун жамият ривожига ҳисса қўшаётган катта кучга айланмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадларнинг амалий ифодаси сифатида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши ташаббуси ҳамда Оила ва хотин-қизлар туман бўлими ҳамкорлигида “Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танловининг туман босқичи юқори савияда ташкил этилди. Ушбу танлов аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, мамлакат тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини юксалтиришда муҳим платформа вазифасини бажарди.

Танловда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари Гўзал Сабурова, партиянинг туман Кенгаши раҳбари Яхшимурод Аҳмедов, шунингдек, партиядан туман Кенгашига сайланган депутатлар Мадамин Казаков ва Муяссар Раҳматуллаева ҳамда тумандаги етакчи тадбиркор аёллар иштирок этди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг иқтисодий-ижтимоий жараёнлардаги ўрни, фаоллиги, ташаббускорлиги алоҳида эътироф этилди. Дарҳақиқат, аёлларнинг тадбиркорликка жалб этилиши оила даромадини оширади, фарзандлар таълими ва соғлиғи, яшаш даражасига ижобий таъсир кўрсатади, камбағалликни камайтиришга хизмат қилади.

Танлов доирасида ишбилармон, ташаббускор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда тадбиркор, ҳунарманд ва томорқа ер эгалари ўз маҳсулотларини намойиш қилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган брендлар, тўқувчилик, бадиий безак санъати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қўл меҳнати буюмлари ва миллий анъаналарни ифода этувчи ҳунармандчилик намуналари иштирокчилар ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Айниқса, кўргазмада миллий образлар акс этган қўғирчоқлар, юмшоқ ўйинчоқлар, эсдалик совғалари, тўқувчилик ва тикувчилик маҳсулотлари, ҳар хил нон ва нон маҳсулотлари, уй-рўзғор буюмлари кенг намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Амударё туманида 70 нафардан ортиқ тадбиркор аёл турли йўналишларда фаолият юритмоқда. Танловда эса 30 нафар ташаббускор ва фаол тадбиркор аёл иштирок этди. Улар орасида “Аёллар дафтари”да туриб, давлат томонидан кўрсатилган ёрдам орқали ўз тадбиркорлигини бошлаган, бошқа хотин-қизларга ҳунар ўргатаётган, уларнинг иқтисодий мустақиллигига ёрдам бериб келаётган аёллар борлиги алоҳида эътироф этилди.

– Бу кўрик-танловда “Аёллар дафтари”да турган, моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиш натижасида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, бошқаларга ҳам ҳунар ўргатиш орқали жамият равнақига ҳисса қўшаётган аёллар иштирок этмоқда, – дейди туман ҳокими ўринбосари Гўзал Сабурова. – Бу – юртимизда хотин-қизларга қаратилган эътибор ва амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.

Танловни баҳолаш жараёнида ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида ишбилармон аёлларнинг фаолияти холис баҳоланди. Айниқса, янги иш ўрни яратиш, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиб уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнесини экспортга йўналтириш каби омиллар муҳим мезон сифатида кўрилди.

Танловда иштирок этган ҳар бир аёл ўзининг амалий ишланмалари, ютуқлари, янги ғоялари ва келажакдаги режаларини тақдим этди. Натижаларга кўра, Дилдора Хайтбоева фахрли 1-ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди. 2-ўринга Тўлганой Худайбергенова ва Малика Худайбергенова лойиқ деб топилди. 3-ўрин эса Фатима Давлетова, Нилуфар Хўжаниёзова ва Саида Эсенбаеваларга насиб этди.

Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ фаол тадбиркор аёллар “Ташаккурнома”лар билан тақдирланди.

“Ишбилармон аёл – 2025” кўрик-танлови туман босқичи аёллар тадбиркорлигини рағбатлантириш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга хизмат қилувчи самарали майдонга айланди. Бундай тадбирлар орқали ҳар бир аёл ўзини намоён этиш ва бошқалар учун намуна бўлиш имконига эга бўлмоқда.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019