16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:42
Қишлоқ хўжалиги 👁 332

Амударё туманида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлардан юқори ҳосил олишнинг самарали усуллари ҳамда иқтисодий ўсиш кафолати

Амударё туманида ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинлардан юқори ҳосил олишнинг самарали усуллари ҳамда иқтисодий ўсиш кафолати

Амударё туманида 2025 йилда ғалла ўрим-йиғими муваффақиятли якунланиб, ҳосилдорлик кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан юқори бўлди. Айниқса, фермер хўжаликлари томонидан замонавий агротехника талабларига риоя қилингани, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сифатли уруғлик ва агроқўллаб-қувватлаш тизимининг яхшилангани натижасида юқори натижаларга эришилди.

Бу йил туманда 14 минг гектардан зиёд майдонда ғалла етиштирилди ва ҳозирги кунда ушбу майдонларнинг катта қисмида такрорий экинлар экилди. Хусусан, тезпишар ва қисқа вегетация даврига эга бўлган маҳсулотлар – мош, кунгабоқар, сабзавот ва полиз экинларини экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бу борада туман фермерлар кенгаши томонидан такрорий экинларни экиш ҳамда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича кўрсатма ва маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Туманда 3540 гектар майдонда такрорий сабзавот-полиз, дуккакли, мойли экинлар экиш режалаштирилган бўлиб, ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Амударё тумани Тўлқин ҳудудидаги “Амат Тўраев” фермер хўжалиги майдонида ҳудуддаги фермер хўжаликлар, тегишли соҳа вакиллари иштирокида такрорий экинларни экишда агротехник тадбирларни тўғри ташкил қилиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

“Амат Тўраев” фермер хўжалиги томонидан 31,1 гектар майдонда такрорий экинлар экиш ишлари тўлиғи билан якунланган бўлиб, 15 гектар дуккакли, 5 гектар мойли экинлар, 6,1 гектар озуқа экинлар, 5 гектар картошка экинлари экилди. Мазкур экинлар экспортбоп, юқори ҳосилдорликка эга навлар асосида танлаб олиниб, ҳар бир фермер хўжалиги томонидан агротехник тадбирлар белгиланган муддатда ва сифатли амалга оширилмоқда. Айниқса, такрорий экинлар учун замонавий, сувни тежовчи технологиялар жорий этилаётгани эътиборга молик.

Алоҳида фаоллик кўрсатаётган қуйидаги илғор фермер хўжаликлари: “Тажимуротов Исмоил”, “Аннамуратов Баққол”, “Ражаб Жапақ”, “Уста Аллаёр”, “Азимжон вайсак”, “Холбек Элбек”, “Бобониёзов Фарход”, “Сапорбой Қодир”, “Гулмира Гулрух”, “Матназаров Содиқбек”, “Хидиров Самад”, “Алламберганов Шакиржон”, “Эрманов Урозбой”, “Куралбай Алламович”, “Жавоҳир Жавлонбек Шахзодбек”, “Юсуф хўжа”, “Амат Тўраев”, “Феруз Равшанбек”, “Якупова Гавҳар”, “Эркин Расулов асалчи” фермер хўжаликлари томонидан такрорий экинлар нафақат тупроқ унумдорлигини оширади, балки бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, ойлик даромад оқимини таъминлашга хизмат қилади.

Айни пайтда Амударё тумани ҳокимлиги, туман аграр бўлими, сув хўжалиги ва туман фермерлар кенгаши ҳамкорлигида такрорий экинлар экиш жараёнини қўллаб-қувватлаш, уруғ, минерал ўғит ва ёқилғи билан таъминлаш ишлари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, ҳар бир фермер хўжалиги билан алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, самарадорликни ошириш чоралари кўрилмоқда.

Амударёлик фермерлар экин майдонларидан икки карра фойда олишга интилмоқдалар. Бундай саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз агросаноат салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим қадам ҳисобланади.

Амударё тумани Фермерлар Кенгаши

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019